Latest news

00:44Европа лигаси. Шомуродовнинг голи ҳисобланмаган, ассист қайд этган ўйинда "Рома" иродали ғалаба қайд этди ва кейинги босқичга чиқди  44 00:22"Челси" футболчиси камида бир ойга сафдан чиқди  0 00:04Европа лигаси. "Андерлехт" - "Фенербахче" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:45"Манчестер Сити" собиқ футболчиси: "Эркаклар болаларни мағлуб қилди"  15 23:13"Андижон" назорат ўйинида Чехия жамоасига йирик ҳисобда ютқазди  3 22:47Капелло А Серия жамоаларининг ЕЧЛдан чиқиб кетгани сабабини айтди  1 22:26"Бавария" 125 йиллигига бағишланган либосини тақдим қилди  1 21:39"Интер" посбони бармоғини синдириб олди  1 21:15Камрон Саидазимов – "Шўртан" футболчиси!  0 20:59Назорат ўйини. "Қизилқум" Грузия жамоасини мағлуб қилди  0 20:45"Хоразм" назорат ўйинида Россия жамоасига ютқазди  2 20:29"Локомотив" назорат ўйинида "Шериф"га мағлуб бўлди  1 20:15Лига U-21 чемпионати учрашувларининг тўлиқ тартибда ўтказиш масъулиятини ўз зиммасига олмайди  0 20:01"Насаф" Туркияда Молдова клубига мағлуб бўлди  3 19:39"Динамо" Самарқанд Қозоғистон чемпионати гранди билан баҳсда дуранг қайд этди  1

Превью: "Милан" - "Арсенал" News

Превью: "Милан" - "Арсенал"

Бундан 10-15 йиллар олдин "Милан" ва "Арсенал" Европа чемпионлар лигасининг финалида чиройли ўйин ўтказишганди.

Бироқ энди бу клублар шундай савиядаки, улар ЕЧЛга ҳам чиқа олмаяпти.

Милан – Арсенал
Пайшанба, 8 март, 23:00. Милан, Сан-Сиро. 
Бош ҳакам – Клеман Турпен (Франция).

"Арсенал" ва "Милан" Европа лигаси 1/8 босқичининг марказий учрашувини ўтказишади. "Канонирлар"нинг ўйинлари сўнгги пайларда умуман ўхшамаяпти. Ўзларининг энг ёмон даврларини ўтказмоқда десак муболаға бўлмаса керак. "Милан" эса сўнгги 13 ўйинда мағлуб этилмади. Натижа аъло!

"Россонери"лар Италия чемпионатининг навбатдаги тур баҳслари ўтказилмагани сабабли ўз кучини сақлаб қолди. Женнаро Гаттузода айни дамда кадрлар борасида муаммолар йўқ. Жамоа барча турнирларда яхши иштирок этмоқда (Европа лигасида 1/8 финалга чиқиш, Италия чемпионатида юқори ўринлар учун қаттиқ курашаётган клуб айнан шу мутахассис қўл остида.

"Арсенал"да ишлар жуда ёмон. Жамоа сўнгги ўйинлар натижасида ёмон кайфиятда, футболчилар борасида катта муаммолар... Олдин бу камчилик ҳужумда ҳам кузатилган бўлса, айни дамда ҳимоя ҳам шунинг жумласидан.

Арсен Венгер ўйин учун фақатгина Денни Уэлбекни ҳисобга олиши керак. Обамеянг эса ЕЧЛда ўйнай олмайди. Ляказет эса жароҳатидан тузалмаган.

Ҳимоячи Бельерин ҳам жамоага ёрдам бермайди, унинг тиззасида муаммолар бор, у узоқ вақтга сафдан чиққан. Унинг ватандоши Монреаль ҳам белидаги муаммолар сабабли бироз муддатга сафдан чиққан.

"Милан" ва "Арсенал" сўнгги бора 2011/12 йилги ЕЧЛ мавсумида ўзаро тўқнаш келган, ўшанда "россонери"лар ўз майдонида ишончли ғалабага эришган. Жавоб учрашувида эса "канонирлар" вазиятни тўғрилай олмаган. Якуний ҳисоб 4:3 - "Милан" фойдасига.

Қизиқарли фактлар

- "Милан" ва "Арсенал" еврокубокларда ўзаро 6 ўйин ўтказишган: томонлар иккитадан ғалаба қозонган, икки бора дуранг қайд этилган.

- "Милан" сўнгги 13 учрашувда мағлуб бўлмади

- "Арсенал" эса сўнгги 4 баҳсида юта олмади.

Тахминий таркиблар:
"Милан": Доннарумма, Родригес, Романьоли, Бонуччи, Калабрия, Бонавентура, Билья, Кессье, Чалханоглу, Кутроне, Сусо.
"Арсенал": Оспина, Колашинац, Мустафи, Косельни, Чеймберс, Рэмси, Жака, Уилшир, Озил, Мхитарян, Уэлбек.

Мураббийлар нима дейди:

Женнаро Гаттузо, "Милан": - "Арсенал" айни дамда оғир дамларни ўтказмоқда. Бироқ клуб таркибида яхши футболчилар йиғилган ва улар Европа лигасида 18 гол уришга эришган. Рақибга катта ҳурмат билан қараган ҳолда айтаман, учрашувда ғалаба қозонишга интиламиз. "Арсенал"да ҳам имкониятлар етарли. Венгер 30 йиллик мураббий, учрашувга қандай тактика қўллаш кераклигини билади. "Арсенал" тўп билан яхши ишлайди ва техникага катта эътибор беради. Асосий вазифамиз - тўпни рақибга бермаслик.

Арсен Венгер, "Арсенал": - Ҳақиқатдан ҳам оғир пайтларни бошдан кечиряпмиз. Ўтган мавсумда 75 очко тўплашга эришгандик. Айни дамда Европа лигаси - ЕЧЛга йўлланма олиш учун ягона вариантимиздир. Футболчилар жуда кам гол урмоқда, бироқ айрим ўйинларда омад келмаяпти. Буларни унутиш учун катта ўйинларда ғалаба қозонишни уддалаш керак. Гаттузо "Милан"ни яхши даражага олиб чиқа олди. Тажриба борасида икки жамоа футболчиларида фарқ катта, бироқ икки клуб аъзолари ҳам бир хил савияда.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика