Latest news

12:25U-23 Осиё чемпионати 2-тур олдидан: Бугун муҳим ўйин бор  0 11:58"Барселона" Рэшфордни МЮдан 30 млн еврога сотиб олмоқчи  3 11:35Қойил, Саудия ҳаммасини эплаяпти  13 11:18Бугунги ўйинлар: Эрон U-23 — Ўзбекистон U-23 ва бошқалар  0 10:47Эрлинг Холанд кетма-кет олтинчи марта Норвегиянинг "Йил футболчиси" деб топилди  1 10:19Дембеле 30 миллионлик таклифни қабул қилмади. Унинг ўз талаби бор  3 09:50"Челси" "Барселона" футболчиси учун 150 миллион бермоқчи  5 09:23"Реал" футболчиси Африка Миллатлар Кубогида рекорд ўрнатди  5 08:57"Манчестер Сити" "Рома"дан ҳимоячи олиб келмоқчи  3 08:41Расман. Шаҳбоз Умаров "Бунёдкор" футболчиси  4 08:30"Машъал" етакчиларидан бири фаолиятини Тошкентда давом эттиради  2 07:59Скалони Мессининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши ҳақида: У ўзи қабул қилиши керак бўлган қарорни қабул қилсин  5 07:29U-23 Осиё кубоги. Бугун Эронга қарши ўйнаймиз  11 02:37Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод"дан йирик ғалаба, Бенземадан хет-трик!  4 02:30Бундеслига. Франкфуртда "отишма": "Айнтрахт" - "Боруссия" Д учрашувида 6 та гол урилди  1

Превью. "Металлург" - "Пахтакор" News

Превью. "Металлург" - "Пахтакор"

Бекободнинг "Металлург" клуби амалдаги чемпион "Пахтакор" билан беллашади.
«Металлург» (Бекобод) – «Пахтакор» (Тошкент)
10 май 2015. Бекобод. “Металлург” стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

“Металлург” ҳамда “Пахтакор” олий лигада 34 бора тўқнаш келишган. Шулардан 27тасида пойтахтликлар ғолиб бўлишган, 3та ўйинда “Металлург” ғалабани тантана қилган. Ўзаро ўйинларда 4 марта дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига 93:25 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “шерлар” 85 очкони, “Металлург” эса 13 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг “Металлург” устидан қозонган йирик ғалабаси – 6:0. “Металлург”нинг ўзаро ўйинларда “шерлар” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 3:1га тенг.

Ўтган мавсум Биринчи даврада Тошкентда ташкил этилган учрашувда Александр Мерзляков ва Кахи Махарадзенинг голларига “Металлург”дан Дилмурод Каримов бир бор жавоб берганди – 2:1. Бекободда эса томошабинлар 6та голнинг гувоҳи бўлишган. Жамшид Искандеров, Баҳодир Пардаев (2та), Игорь Сергеев меҳмонлар сафида, Дилмурод Каримов ва Ҳикмат Ҳошимов мезбонлар таркибида гол уришган – 2:4.

Бекободда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
25.10.2014 «Металлург» - «Пахтакор» 2:4
29.03.2013 «Металлург» - «Пахтакор» 2:0
04.08.2012 «Металлург» - «Пахтакор» 1:2
19.05.2011 «Металлург» - «Пахтакор» 0:1
26.08.2010 «Металлург» - «Пахтакор» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Металлург” ўз уйида бу рақибни уч марта мағлуб этган. Бекободда бўлиб ўтган иккита ўйинда ғолиб аниқланмаган. Қолган 12та баҳсда “шерлар” сафардан уч очко билан қайтишган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика