Latest news

17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  3 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  3 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  6 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  0 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  10 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  3 13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  1 13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  2 12:36Ямалдан яна бир натижа: у собиқ жамоадошининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0 12:12"Нефтчи" пешқадамга айланди, Файзуллаев дебют қилди, Ашурматов қачон сафга қайтиши аниқ – 21 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   3 12:00Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди  4

ПРЕВЬЮ. «МЕТАЛЛУРГ» – «ОЛМАЛИҚ» News

ПРЕВЬЮ. «МЕТАЛЛУРГ» – «ОЛМАЛИҚ»

Тошкент вилояти дербисида "Металлург" ҳамда "Олмалиқ" клублари Бекободда ҳисоб-китоб қилишади.
«Металлург» (Бекобод) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
3 август. Бекобод. “Металлург” стадиони. 17:30.
Ҳакамлар:
А. Асимов (Тошкент), Р. Ғопуров (Наманган), Р. Фозилов (Наманган), Р. Толибжонов (Фарғона).
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

Бу жамоалар шу кунга қадар ўзаро 13 марта куч синашишган. Натижалар “Олмалиқ”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Олмалиқликлар 12 баҳснинг 7тасида ғалаба қозонишган. 5 учрашувда “Металлург”нинг қўли баланд келган. Битта ўйинда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати ҳам табиийки “Олмалиқ” фойдасига 28-24. Ўзаро ўинларда “Олмалиқ” 22 очони қўлга киритган бўлса, “Металлург” 16 очкога эга бўлган.

“Олмалиқ”нинг “Металлург” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:1. “Металлург”нинг “Олмалиқ” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 4:3 ни ташкил этади.

Биринчи турда Олмалиқ шаҳридаги янги стадионда кечган ўйинда мезбонлар 3:2 ҳисобида зафар қучишган. “Металлург” таркибида Шаҳзодбек Нурматов ва Суннатилла Мамадалиев томонидан урилган голларга майдон эгалари сафида Дилявер Абибуллаев, Шерзод Ҳакимов ва Диёр Туропов жавоб беришган.  

Бекободда ўтган барча учрашувлар:
31.05.2013 «Металлург» - «Олмалиқ» 2:1
04.09.2012 «Металлург» - «Олмалиқ» 4:3
09.09.2011 «Металлург» - «Олмалиқ» 4:3
24.04.2010 «Металлург» - «Олмалиқ» 1:0
05.11.2009 «Металлург» - «Олмалиқ» 3:2
13.11.2008 «Металлург» - «Олмалиқ» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Металлург” ўз уйида бу рақибга қарши бўлиб ўтган ўйинларда умуман мағлуб бўлмаган. Олтита ўйиннинг фақат биттасига “Олмалиқ” сафардан бир очко билан қайта олган. Эътиборлиси “Металлург”нинг барча ғалабаси фақат битта тўп фарқи билан бўлган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика