Latest news

00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  0 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  0 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  88 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  4 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  13

Превью. "Металлург" - "Локомотив" News

Превью. "Металлург" - "Локомотив"

"Металлург" клуби бу мавсумдаги дастлабки уй ўйинини "Локомотив"га қарши ўтказади.
«МЕТАЛЛУРГ» – «ЛОКОМОТИВ»
29 март. Бекобод. “Металлург” стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
В.Коваленко, Р.Илёсов, М.Саидқосимов, Ш.Рўзиқулов
Назоратчи: В.Валицкий.

“Металлург” ва “Локомотив” олий лигада жами 18 бора тўқнаш келишган. Натижалар “темирйўлчилар”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Локомотив” 11 марта ғолиб бўлган. 4та  ўйинда дуранг қайд этилган. “Металлург” эса 3та ўйинда зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Локо” томонида – 32:13 . Ўзаро ўйинларда “Локомотив” 37 очко жамғарган бўлса, “Металлург” эса 13 очко йиққан.

“Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0 га тенг. Бекободликларда бу кўрсаткич 1:0 бўлиб турибди.

Ўтган мавсум иккала учрашувда ҳам “Локо” зафар қучган. Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда Александр Шадрин ҳисобни очган. Бунга Дилмурод Каримов биринчи бўлимда жавоб берганди. Иккинчи бўлим ўрталарида белгиланган пенальтини Фарҳод Тожиев аниқ амалга оширган – 2:1. Бекободда “Локо” тўртта жавобсиз тўп киритган. Дилшод Раҳматуллаев, Иван Нагаев, Виктор Карпенко ва Дилшод Жабборовнинг голлари Рустам Мирсодиқов жамоасининг йирик мағлубиятига сабаб бўлган – 0:4.

Бекободда ўтган сўнгги беш учрашув:
18.10.2013  «Металлург» – «Локомотив»  0:4
05.05.2012  «Металлург» – «Локомотив»  0:1
05.08.2010  «Металлург» – «Локомотив»  1:0
08.05.2009  «Металлург» – «Локомотив»  1:1
13.09.2008  «Металлург» – «Локомотив»  1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Локомотив” Бекободдан уч бор ғалаба билан қайтган. 3та ўйин дуранг билан тугаган 3 бор “Металлург” ўз уйида ғалаба қозонган. Бекободда бўлиб ўтган сўнгги икки баҳсда “темирйўлчилар” гол ўтказмай ғолиб чиқишган.

Муаллиф тахмини: Бекободда шиддатли учрашув бўлиб ўтишига шубҳа йўқ. Сабаби дастлабки икки турда умуман очко олмаган мезбонлар чемпионлик учун курашаётган "Локомотив" билан беллашади. Баҳсда барибир "темирйўлчилар" ғолиб чиқишлари мумкин.

Нарзулла Сайдуллаев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика