Latest news

14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  1 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  11 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  17 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3

Превью. "Металлург" – "Бунёдкор" News

Превью. "Металлург" – "Бунёдкор"

Мамлакат миллий чемпионатининг 26-турида Бекободнинг "Металлург" клуби ўз майдонида Тошкентнинг "Бунёдкор" клубини қабул қилади.

Мамлакат миллий чемпионатининг 26-турида Бекободнинг "Металлург" клуби ўз майдонида Тошкентнинг "Бунёдкор" клубини қабул қилади.Мазкур жамоалар шу кунга қадар ўзаро 24 маротаба куч синашишган. Натижалар юртимизнинг номдор клубларидан саналувчи “Бунёдкор” фойдасига. Тошкентликлар 18 та ўйинда ғалаба қозонишган. Иккита ўйинда “Металлург”нинг қўли баланд келган. 4 та чрашувда эса кучлар тенг келган. Тўплар нисбати: 50-21.

Жамоаларнинг ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 2009 йили Бекободдаги ўйинда кузатилганди. Ўшанда бунёдкорчилар мезбонлар дарвозасига жавобсиз тўртта тўп йўллашганди. Энг сермаҳсул учрашув эса ундан бир йил муқаддам Тошкентдаги учрашувда қайд этилган. Қалдирғочларнинг тўртта голига бекободликлар иккита аниқ зарбаси билан жавоб қайтаришган.

Бу йилги чемпионатнинг биринчи даврасида Тошкентда кечган ўйинда 3:1 ҳисобида мезбонлар зафар қучишганди. Барча голлар иккинчи таймда киритилган. Шаҳзод Нурматов (56), Сардор Собирхўжаев (67) ҳамда Жавлон Иброҳимов (85) ларнинг голларига Шаҳзод Шайманов 82-дақиқада пенальтидан битта гол билан жавоб қайтарганди.



Бекободда ўтган барча учрашувлар:

19.07.2018 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:1
14.10.2017 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:1
16.06.2016 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:1
26.04.2015 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:2
01.10.2014 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:2
17.08.2013 «Металлург» - «Бунёдкор» 2:3
27.09.2012 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:3
23.10.2011 «Металлург» - «Бунёдкор» 2:1
19.03.2010 «Металлург» - «Бунёдкор» 0:1
25.06.2009 «Металлург» - «Бунёдкор» 0:4
17.08.2008 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:2
01.04.2007 «Металлург» - «Бунёдкор» 0:1

Бекободдаги ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Металлург” ўз майдонида фақат бир бор “Бунёдкор”дан устун келган. Бекободда ўтган сўнгги уч учрашувда жамоалар бир хил ҳисобдаги дурангга имзо чекишди.



Танишинг – “Бунёдкор”

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби мамлакатимизнинг энг ёш жамоаларидан бири саналади. Клубга асос солинганига эндигина 14 йил бўлди. Аммо қисқа фурсат ичида жамоа биринчи лигадан олий лигага йўл олди ва кучлилар сафида ҳам доимий равишда етакчилар қаторидан ўрин эгаллаб келаяпти. 2007 йилдан элита сафида “қалдирғочлар” беш марта Ўзбекистон чемпиони, икки марта вице-чемпион, бир марта бронза медали совриндори, тўрт марта Ўзбекистон кубоги соҳиби ва беш карра финалчиси, Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби бўлди. 2008 йилдан Осиё чемпионлари лигасида юртимиз шарафини ҳимоя этиб келаётган “Бунёдкор” жамоаси икки марта қитъанинг мазкур нуфузли турнирида ярим финалгача етиб борди (2008, 2012 йиллар). Олий лигадаги энг паст кўрсаткичи тўртинчи ўрин бўлган (2014-2015, 2017 йиллар).

“Бунёдкор”нинг уй стадиони мамлакатимизнинг энг муҳташам футбол мажмуаси “саналарди”. 2012 йилнинг 28 сентябрь санасида қуриб, фойдаланишга топширилган,  “Бунёдкор” ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси уй стадиони ҳисобланувчи маскан ўз бағрига 34000 томошабинни сиғдиради. Аммо яқиндан “Бунёдкор” стадиони ЎФА балансига ўтказилди ва эндиликда у “Миллий” стадион деб атала бошланди.

“Бунёдкор” бугунгача олий лига баҳсларида 335 та учрашув ўтказган. Шулардан 229 тасида ғалаба қозонган, 64 тасида дуранг ўйнаган, 42 тасида мағлубиятга учраган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 641:204. Жамоанинг олий лигадаги энг йирик ғисобли ғалабаси – 7:0 (“Шўртан”, 2008 йил), энг йирик мағлубияти – 0:3 (“Локомотив”, 2015 йил).

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика