Latest news

00:05А Серия. "Рома" — "Милан". Таркиблар маълум!  3 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  2 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  24 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  13 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  32 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  16 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  94 21:23"Сурхон" голларга бой баҳсда Россия клубини мағлуб этди  10 21:12АПЛ. "Челси" топ-4га қайтди, "Астон Вилла" эса "Ньюкасл"ни сафарда мағлуб этди  4 20:54Назорат ўйини. "Насаф" "Енисей"га ютқазди  23 20:13"Атлетико" ўз уйида "Мальорка"ни тор-мор этди  4 20:01Назорат баҳси. Самарқанднинг "Динамо"си Россиянинг 6 карра чемпиони ЦСКАни мағлуб этди  33 19:30"Актобе" Португалия терма жамоаси афсонаси Луиш Нани билан шартнома имзолади  10 19:15ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум  77

Превью. "Металлург" - "Бунёдкор" News

Превью. "Металлург" - "Бунёдкор"

Олий лиганинг 6-турида "Металлург" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади.
«Металлург» (Бекобод) – «Бунёдкор» (Тошкент)
26 апрель 2015. Бекобод. "Металлург" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
А.Асимов, Т.Галеев, А.Пўлатов, Р.Копадзе.
Назоратчи: И.Нехочин.

“Металлург“ ҳамда “Бунёдкор“шу кунга қадар ўзаро 16 маротаба куч синашишган. Натижалар “Бунёдкор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Тошкентликлар 14та ўйинда ғалаба қозонишган. Иккита ўйинда “Металлург”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати ҳам “Бунёдкор” фойдасига 39-15. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 42 очони қўлга киритган бўлса, “Металлург” 6 очколик бўлган.

“Бунёдкор”нинг “Металлург” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. “Металлург”нинг “қалдирғочлар” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 2:1 ни ташкил этади.

Ўтган йилнинг 9-турида “Бунёдкор” ўз майдонида “Металлург” дарвозасига жавобсиз икки тўп киритганди. “Қалдирғочлар” таркибида Олександр Пишур ва Сардор Рашидов ўзини кўрсатганди – 2:0. Бекободда Самир Бекрич ва Олег Зотеев мезбонлар дарвозасига гол уришган, Сардор Расулов ягона жавоб тўпини киритганди – 1:2.

Бекободда ўтган сўнгги беш учрашув:
01.10.2014 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:2
17.08.2013 «Металлург» - «Бунёдкор» 2:3
27.09.2012 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:3
23.10.2011 «Металлург» - «Бунёдкор» 2:1
19.03.2010 «Металлург» - «Бунёдкор» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Металлург” ўз майдонида фақат бир бор (2011 йил) “Бунёдкор”дан устун келган. Қолган 7та ўйининг барчасига “Бунёдкор” Бекободдан уч очко билан қайтган. Охирги уч ўйинда “қалдирғочлар” сафарда ушбу жамоа дарвозасига камида 2тадан гол уришган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика