Превью. "Металлург" - "Андижон"
10 jun 2016 09:00
News
Превью. "Металлург" - "Андижон"
«Металлург» (Бекобод) – «Андижон» (Андижон)
10 июнь 2016. Бекобод. "Металлург" стадиони. 18:00
Ҳакамлар: Р. Бобомуродов (Навоий), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).
УзПФЛ вакили: В. Леткин.
“Металлург” ва “Андижон” олий лигада жами 32 бора тўқнаш келган. Кичик устунлик “Металлург” томонида. 13та ўйинда бекободликларнинг қўли баланд келган. 11та ўйинда “бургутлар” ғолиб бўлишган. Яна 8та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам кичик устунлик “Металлург” томонида 56:50. “Металлург” ўзаро ўйнларда 47, “Андижон” эса 41 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган.
“Металлург”нинг “Андижон” устидан қозонган энг йирик ғалабаси –5:1. Андижонликларнинг бу кўрсаткичи - 4:1.
Ўтган мавсумда Бекободдаги учрашувда мезбонлар йирик ҳисобда зафар қучишган. Муроджон Тошматов (2та), Шаҳзодбек Нурматов (2та) ва Саиджон Абдужабборовнинг голларига Лочин Солиев жавоб берганди – 5:1. Водийда эса Шукур Жумабоевнинг урган голи “бургутлар”га ғалаба келтирганди – 1:0.
Бекободда ўтган сўнгги беш учрашув:
23.05.2015 «Металлург» - «Андижон» 5:1
01.06.2014 «Металлург» - «Андижон» 3:2
17.03.2012 «Металлург» - «Андижон» 1:1
24.09.2011 «Металлург» - «Андижон» 4:1
02.10.2010 «Металлург» - «Андижон» 2:1
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Металлург” ўз уйида 12 марта муваффақият қозонган. Бекободда 2 бор дуранг қайд этилган. “Андижон” бу рақиб майдонидан фақат бир бор ғалаба билан қайтган (2007 йил). Охирги етти учрашувда “Металлург” ўз майдонида “бургутлар”га мағлуб бўлмаган.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Comments