Latest news

10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  0 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  4 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  6 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  4 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  6 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  13 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  34 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  16 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  35

ПРЕВЬЮ. “Машъал” –“Сўғдиёна” News

ПРЕВЬЮ. “Машъал” –“Сўғдиёна”

Олий лиганинг 24-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси Муборакнинг “Машъал” клуби меҳмони бўлади.

УШБУ МАВСУМДА

Биринчи даврада 9-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Машъал”га қарши баҳс олиб борган эди. Ушбу баҳсда Суннатилла Мамадалиев 11  дақиқада ҳисобни очган эди.Ўйиннинг 85 дақиқасида жамоа сардори Санжар Рашидов ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келган эди. 90+3 қўшимча  дақиқаларда  Ихтиёр Тошпўлатов 3 голни киритишга муваффақ бўлган ва шу  тариқа баҳс 3:0 ҳисобида якунига етган эди.

“Сўғдиёна” ўтган турда “Динамо” га қарши  ўйинни ўтказди ва ушбу ўйинда ҳисоб очилмаган бўлса, “Машъал” сафарда  “Бунёдкор”ни мағлуб эта олмади ва 4:0 ҳисобида  мағлубиятга учраган. “Машъал” 34 очко билан турнир жадвалида  8-ўринни банд этиб турган бўлса, “Сўғдиёна” 24 очко билан 12-ўриндан жой олган.

ЎЙИНИ  ФИФА РЕФЕРЕСИ ИЛЬГИЗ ТАНТАШЕВ  БОШҚАРАДИ


Ҳакамлар: Ильгиз Танташев (Бухоро), Абдурахмон Қўлдошев (Бухоро), Хусниддин Шодмонов (Бухоро), Игорь Гормашев (Тошкент).

Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Лёткин Валерий Николаевич

ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Машъал” ҳамда “Сўғдиёна”  клублари олий лигада шу кунгача 25 бор куч синашишган.“Машъал” ҳисобида 11 та, “Сўғдиёна” ҳисобида 7 та ғалаба мавжуд. 7 ўйинда  дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Машъал” томонида:  -34:26. “Машъал” 40, “Сўғдиёна ” ўзаро ўйинларда 28 очкони қўлга киритган. “Машъал”нинг энг йирик ғалабаси 5:1, “Сўғдиёна”нинг энг йирик муваффақияти  5:1.

“Машъал” майдонида ўтган барча учрашувлар:

16.09.2016 «Машъал» — «Сўғдиёна» 1:1
18.09.2015 «Машъал» — «Сўғдиёна»  0:0
03.08.2014 «Машъал» — «Сўғдиёна» 3:2
21.05.2011 «Машъал» — «Сўғдиёна» 1:1
09.11.2009 «Машъал» — «Сўғдиёна» 2:0
02.11.2008 «Машъал» — «Сўғдиёна» 0:0
10.08.2006 «Машъал» — «Сўғдиёна» 3:0
15.04.2005 «Машъал» — «Сўғдиёна» 5:1
10.03.2004 «Машъал» — «Сўғдиёна» 0:1
16.11.2002 «Машъал» — «Сўғдиёна» 1:0
31.05.1996 «Машъал» — «Сўғдиёна» 1:1
07.10.1995 «Машъал» — «Сўғдиёна» 2:0

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Муборакдаги  12 та ўйиндан 6 тасида “Машъал”, 1 тасида “Сўғдиёна”  ғалаба қозонган. 5 та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган.


ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ.

Ёшлар лигаси баҳси 12 октябрь  куни соат 15:00 да “Б.Вафоев” номли кичик ўййингоҳда бўлиб ўтади. Асосий таркиб учрашуви 13 октябрь  куни 16:30 да “Б.Вафоев ”номли марказий ўйингоҳда  ўтказилади.

ЖАМОА ТЎПЎРАРЛАРИ.

“Сўғдиёна” жамоа сардори Санжар Рашидов чемпионат тўпўрарлар рўйхатида 4 ўринни эгаллаб турибди. Унинг ҳисобида 12 та гол бор. Жамоа ҳужумчиси Ихтиёр Тошпўлатов ҳисобида эса 5 та гол бор. Азамат Исроилов 2 та гол,Сардор Эминов,Сарвар Жўраев ҳисобида 1 тадан гол мавжуд.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика