Latest news

13:55"Милан" собиқ ҳимоячиси "Юве Стабиа" бош мураббийига айланди  0 13:25Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди  0 12:58"Хоразм" – "Навбаҳор" ўйини қаерда ўтади?  2 12:36Роналдунинг собиқ термадоши "Ал Насср" бош мураббийи бўлиши мумкин  1 12:09Самарқанд футболида қайта уйғониш даври: Абрамов қурган “Динамо” ҳақида  6 11:53Абдуқодир Ҳусанов – Осиёнинг энг қиммат футболчиларидан бири!  15 11:25АПЛ. Янги мавсум илк турининг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтади  4 11:21Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Боливия билан ўйнайди  6 10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  3 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  21 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  8 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2 08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  20 07:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  3

ПРЕВЬЮ. «МАШЪАЛ» – «СЎҒДИЁНА» News

ПРЕВЬЮ. «МАШЪАЛ» – «СЎҒДИЁНА»

Александр Хомяков бошчилигидаги "Машъал" клуби ўз майдонида Даврон Файзиев устозлик қилаётган "Сўғдиёна" клубини қабул қилади.
«Машъал» (Муборак) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
3 август. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 18:30.
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), А. Мўминов (Тошкент вилояти).
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

“Машъал” ва “Сўғдиёна” олий лигада 19 бора тўқнаш келишган. Натижалар Муборак жамоасининг катта устунлигини кўрсатмоқда.

“Машъал” 10 марта бу жамоани таслим қилган. “Сўғдиёна” 4 марта ғалаба қозонган ва 5 бор дуранг ўйнаган. “Машъал” тўплар нисбатида ҳам устунликка эга – 29:17. “Газчилар” ўзаро ўйинларда 35, “Сўғдиёна” эса 17 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган. Жиззахликларнинг нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 3:0, “Машъал”нинг энг йирик муваффақияти 5:1га тенг.

Биринчи даврада “Сўғдиёна” майдонида бўлиб ўтган ўйинда дуранг қайд этилган. Мезбонлар вакили Сухроб Бердиевнинг биринчи бўлимда урган голига иккинчи бўлимда Зоҳир Қўзибоев жавоб берганди – 1:1.

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:
21.05.2011 «Машъал» - «Сўғдиёна» 1:1
09.11.2009 «Машъал» - «Сўғдиёна» 2:0
02.11.2008 «Машъал» - «Сўғдиёна» 0:0
10.08.2006 «Машъал» - «Сўғдиёна» 3:0
15.04.2005 «Машъал» - «Сўғдиёна» 5:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Машъал” ўз майдонида беш бора “Сўғдиёна”дан устун келган. Учта учрашувда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. Жиззах клуби сафардан фақат бир марта (2004 йил) уч очко билан қайтган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика