Latest news

12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  0 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  1 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  1 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  0 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  5 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  8 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  7 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  7 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  15 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  35

Превью. "Машъал" - "Қўқон-1912" News

Превью. "Машъал" - "Қўқон-1912"

Муборакнинг "Машъал" клуби ўз майдонида "Қўқон-1912" жамоасини қабул қилади.
«Машъал» (Муборак) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
25 апрель 2015. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 17:00
Ҳакамлар
: В.Цейтлин, М.Саидқосимов, Т.Гайнулин, Э.Турсунов
Назоратчи: Б.Галеев.
 
“Машъал” ва “Қўқон-1912” олий лигада 6 бора тўқнаш келишган. Натижалар воҳа клубининг устунлигини кўрсатмоқда.

“Машъал” ушбу рақибни 4 марта мағлуб этган. Битта ўйинда дуранг қайд этилган. “Қўқон-1912” ҳисобида битта ғалаба мавжуд. “Газчилар” ўзаро ўйинларда 10та гол уришган, қўқонликлар  5 марта муборакликлар дарвозасини ишғол этишган. Муборак клуби ўзаро ўйинларда 13 очкога эга бўлган, Қўқон клуби ҳисобида 4 очко бор. “Машъал”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 2:0га тенг бўлса, “Қўқон-1912”нинг энг йирик муваффақияти 3:1 бўлиб турибди.

Бу жамоалар сўнгги бор 2003 йилги мавсумда тўқнаш келишган. Ўша йил Қўқонда бўлиб ўтган учрашувда “Машъал” ғолиб бўлган. Қудрат Мадаминов ва Даврон Умуров майдон эгалари дарвозасига гол уришган. Муборакда ҳам “газчилар” зафар қучишган. Рустам Қодиров (2та) ва Константин Боев қўқонликлар дарвозасига тўп киритишган, бўлса Андрей Стрельцов ҳамда Аҳдам Жоналиев Муборак клубини ранжитишганди – 3:2.

Муборакда ўтган барча учрашувлар:
20.09.2003 «Машъал» - «Қўқон-1912» 3:2
02.11.2002 «Машъал» - «Қўқон-1912» 2:0
15.04.1995 «Машъал» - «Қўқон-1912» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Машъал” майдонида бўлиб ўтган 3та ўйиннинг барчасида мезбонларнинг қўли баланд келган. Муборак клуби ҳар бир ўйинда камида иккитадан тўп киритган.  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика