Latest news

15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  1 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  5 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  1 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  5 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5

Превью. "Машъал" - "Навбаҳор" News

Превью. "Машъал" - "Навбаҳор"

Ушбу мавсумда бир очко тўплаган "Машъал" ва "Навбаҳор" клублари тўқнаш келишади.

«Машъал» (Муборак) – «Навбаҳор» (Наманган)
9 апрель 2016. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 16:30
Ҳакамлар
: Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), Ш. Ражабов (Бухоро)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

“Машъал” ва “Навбаҳор” олий лигада жами 30 бора тўқнаш келишган. Натижалар муборакликларнинг устунлигини кўрсатмоқда. “Машъал” 12та ўйинда зафар қучган, 7та ўйинда дуранг қайд этилган. “Навбаҳор” ҳисоби 12та ғалаба бор. Тўплар нисбатида эса “Навбаҳор” олдинда - 40:36. Ўзаро ўйинларда “Навбаҳор” 40, “Машъал” 43 очкони  қўлга киритган.

“Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 8:0 га тенг. “Машъал”да бу кўрсаткич 5:0 бўлиб турибди.

Ўтган йил биринчи турда Наманганда ўтган баҳсда “Машъал” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Владислав Иванов ва Шохрух Достоновнинг голлари Муборак клубига уч очко келтирган эди. Муборакдаги ўйинда эса дуранг қайд этилган. Алишер Маҳмудов ва Шаҳбоз Эркинов томонидан урилган голларга мезбонлар сафида Шерзод Файзиев ҳамда Ҳумоюн Муртазоев жавоб берганди – 2:2.

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:
03.08.2015 «Машъал» - «Навбаҳор» 2:2
06.06.2014 «Машъал» - «Навбаҳор» 3:1
30.06.2012 «Машъал» - «Навбаҳор» 2:0
14.06.2011 «Машъал» - «Навбаҳор» 2:0
31.10.2010 «Машъал» - «Навбаҳор» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт
: Бу жамоаларнинг Муборакда ўтган ўйинларида “Машъал” 9 бор зафар қучган. Тўрт бор ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. “Навбаҳор” ҳисобида 2та ғалаба мавжуд. Сўнгги марта “Навбаҳор” Муборакдан 2004 йил ғалаба билан қайтган.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика