Latest news

17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  0 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  0 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  2 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  7 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  4 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12

Превью. "Машъал" - "Металлург" News

Превью. "Машъал" - "Металлург"

Олий лиганинг 18-турида Бекободнинг "Металлург" клуби Муборакда "Машъал" меҳмони бўлади.

«Машъал» (Муборак) – «Металлург» (Бекобод)
15 август 2015. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 18:30
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), А. Қўлдошев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
ЎзПФЛ вакили: В. Штерн.

“Машъал” ва “Металлург” олий лигада жами 25 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 12та ўйинда ғолиб бўлишган. 6та ўйинда дуранг қайд этилган. 7 учрашувда эса “Металлург” зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам “Машъал” олдинда – 45:33. Ўзаро ўйинларда “Машъал” 42 очкони, “Металлург” эса 27 очкони  қўлга киритган.

“Машаъл”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1 га тенг. “Металлург”да бу кўрсаткич 4:2 бўлиб турибди.

Биринчи даврада  Бекободда ташкил этилган баҳсда Сардор Расулов томонидан биринчи бўлимда урилган гол “Металлург”га муҳим ғалабани келтирганди – 1:0.

Муборакда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
21.06.2014 «Машъал» - «Металлург» 3:1
24.03.2012 «Машъал» - «Металлург» 2:1
31.07.2011 «Машъал» - «Металлург» 2:1
01.05.2010 «Машъал» - «Металлург» 1:1
30.06.2009 «Машъал» - «Металлург» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар Муборакда 12та ўйин ўтказишган. Шу ўйинлардан 8тасида “Машъал” ғолиб бўлган. “Металлург” сафардан фақат бир марта (2002 йил) ғалаба билан қайтган. 3та учрашувда дуранг ҳисоби қайд этилган. “Машъал” охирги уч ўйинда бу рақибни ўз уйида уч бор мағлуб этган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика