Latest news

19:44Ўзбекистон МТЖ ўйинолди расмий машғулотини ўтказди. Муҳокамаларга сабаб бўлаётган майдон ҳолати қанақа?  0 19:31Долен Омурзаков номидаги стадион Қирғиз Республикаси – Ўзбекистон баҳсига шай!  6 19:12Абдулла Абдуллаев ва Ботирали Эргашев Қирғиз Республикаси билан ўйин олдидан интервью берди  1 18:49Маҳдавикия, Миладинович, Еличич, Зейтуллаев, Бердиев ва бошқалар Про лицензияси учун таҳсил олмоқда  1 18:27Про лига. "Қўқон-1912" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  4 17:58Тайёргарлик авжида: "Навбаҳор" ва "Андижон" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги финалини 3 та вилоят ҳокими стадионда томоша қилади  7 17:35Мундиал-2026. Рустам Ашурматов: "Бу гуруҳдан иккинчи эмас, биринчи ўрин билан чиқамиз"   1 17:09"Қайрат" устози Иброҳимҳалил Йўлдошевни танқид қилди  4 16:41Кутганмидингиз? Тиниб-тинчимас Роналдудан навбатдаги рекорд!  7 16:17Футзал. Ўзбекистоннинг ЖЧ илк туридаги рақиби Нидерландия Тошкентга етиб келди  5 15:25Жалолиддин Машарипов ва Жамшид Искандеров билан қисқа интервью  2 14:58Championat.asia ва Transfermarkt август ойнинг энг яхшиларини аниқлади  8 14:39"Ҳумо Арена" тарихда илк бор футзал баҳсига мезбонлик қилди. Ўзбекистон – Бразилия тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:20Қирғиз Республикаси устози: "Эртага Ўзбекистон терма жамоасини ҳайрон қолдира оламиз"  21 13:48Сречко Катанец: "Фақат югураверишнинг фойдаси йўқ, ақлни ҳам ишлатиш керак"  16

Превью. "Машъал" - "Металлург" News

Превью. "Машъал" - "Металлург"

Биринчи давранинг сўнгги туридан ўрин олган "Машъал" - "Металлург" учрашуви Муборакда бўлиб ўтади.
«Машъал» (Муборак) – «Металлург» (Бекобод)
21 июнь. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 18:30
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Серазетдинов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), Н. Болтаев (Навоий)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

“Машъал” ва “Металлург” олий лигада жами 22 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 11та ўйинда ғолиб бўлишган. 6та ўйинда дуранг қайд этилган. 5 учрашувда эса “Металлург” зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам “Машъал” олдинда - 40:27. Ўзаро ўйинларда “Машъал” 39 очкони, “Металлург” эса 21 очкони  қўлга киритган.

“Машаъл”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1 га тенг. “Металлург”да бу кўрсаткич 4:2 бўлиб турибди.

Ўтган мавсумда “Машъал” олий лигада ўйнамаган. 2012 йилдаги баҳсларда ўз уйида ўйнаган жамоа 2:1 ҳисобида зафар қучган. Муборакда Самандар Шодмонов ва Игорь Петкович меҳмонлар дарвозасига тўп киритган, “Металлург” сафида Шухрат Йўлдошев пенальтидан гол урганди – 2:1. Бекободда ҳам дастлаб ҳисобни “Машъал” вакили Павел Соломин очганди. Бунга Ҳикмат Ҳошимов ва Сардор Расулов икки марта жавоб беришган – 2:1.

Муборакда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
17.11.2012 «Машъал» – «Металлург»  2:1
31.07.2011 «Машъал» – «Металлург»  2:1
01.05.2010 «Машъал» – «Металлург»  1:1
30.06.2009 «Машъал» – «Металлург»  1:1
30.06.2008 «Машъал» – «Металлург»  1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: «Машъал» ва «Металлург» клублари олий лигада Муборакда жами 11 та ўйин ўтказишган. Шу ўйинлардан 7тасида «Машъал» ғолиб бўлган. 3та учрашувда дуранг ҳисоби қайд этилган. Битта учрашувда «Металлург» Муборакдан уч очко билан кетган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика