Latest news

15:03Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди  2 14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  5 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  1 12:55Аналитика - футбол кўзгуси...  0 12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  1 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  3 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  4 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  4 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  2 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  5 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  8 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  7

Превью. "Машъал" - "Бунёдкор" News

Превью. "Машъал" - "Бунёдкор"

Бир йиллик танаффусдан сўнг олий лигага қайтган "Машъал" Муборакдаги дастлабки ўйинни Ўзбекистон чемпиони "Бунёдкор"га қарши ўтказади.
«МАШЪАЛ» – «БУНЁДКОР»
23 март. Муборак. “Баҳром Вафоев” номидаги стадион. 16:00
Ҳакамлар:
В.Коваленко, Р.Илёсов, М.Саидқосимов, Д.Каримов.
Назоратчи: А.Абдуллаев.

Ушбу жамоалар шу кунга қадар ўзаро 12 марта куч синашишган. Натижалар “Бунёдкор”нинг яққол устунлигини кўрсатмоқда. “Қалдирғочлар” 12 баҳснинг барчасида ғалаба қозонишган. Бундан ташқари “Машъал” олий лигада ҳали “Бунёдкор” дарвозасини ишғол қила олмаган. Тўплар нисбати 23-0 “Бунёдкор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 36 очони қўлга киритган бўлса, “Машъал”да бу кўрсаткич ҳозирча 0 бўлиб турибди.

“Бунёдкор”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0. “Машъал” ҳисобида ғалаба умуман йўқлиги ҳақида айтиб ўтдик.

2013 йил “Машъал” биринчи лигада ўйнади. Икки жамоа ўртасидаги сўнгги учрашувлар 2012 йилда бўлиб ўтган. Дастлабки турда Тошкентда ташкил этилган баҳсда Артём Филипосян томонидан урилган гол “Бунёдкор”га ғалаба келтирган. Сўнгги тур Муборакдаги учрашувда Камолиддин Мурзоев ва Баҳодир Пардаев майдон эгаларини ранжитишган.

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:
21.11.2012 «Машъал» – «Бунёдкор»  0:2
07.03.2011 «Машъал» – «Бунёдкор»  0:2
05.08.2010 «Машъал» – «Бунёдкор»  0:2
12.11.2009 «Машъал» – «Бунёдкор»  0:1
11.09.2008 «Машъал» – «Бунёдкор»  0:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Машъал” ушбу рақиб дарвозасига ўз уйида умуман гол ура олмагани тушунарли. “Бунёдкор” Муборакда 540 дақиқада давомида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб келмоқда. Охирги уч ўйинда “қалдирғочлар” “Машъал” майдонидан бир хил 2:0 ҳисобидаги ғалабалар билан қайтишган.

Тахмин: "Машъал" балки бу рақиб дарвозасига биринчи голини урар, лекин барибир "Бунёдкор" ғолиб бўлса керак.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика