Latest news

17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  5 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  22 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  54 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  2 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  3 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7

Превью. "Манчестер Сити" - "Динамо" News

Превью. "Манчестер Сити" - "Динамо"

Бугун тунда "Манчестер Сити" ва Киевнинг "Динамо" клуби ўртасида Европа чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашуви бўлиб ўтади.

Ўйин ҳақида 5 та факт:

  • Мануэль Пеллегринининг таъкидлашича, Яя Туре "Динамо"га қарши баҳсга тайёр
  • "Манчестер Сити" ўз тарихида икл маротаба турнир чорак финалига чиқиши мумкин
  • "Динамо" 14-маротаба Англия жамоасини еврокубок учрашувида мағлуб этишга уриниб кўради
  • Серхио Агуэро, Давид Сильва ва Яя Туреларнинг голлари биринчи учрашувда 3:1 ҳисобидаги ғалаба келтирган
  • Жорий мавсумда еврокубок учрашувларини ўтказиб юбормаган Сергей Рибалка бугунги баҳсда майдонга тушмайди

Тахминий таркиблар:

"Манчестер Сити":  Харт; Санья, Компани, Отаменди, Клиши; Фернандиньо, Туре; Навас, Сильва, Стерлинг; Агуэро.

Ўйнамайди: Делф (жароҳат), Де Брюйне (жароҳат), Тасенде (дисквалификация)

"Динамо": Шовковский; Вида, Хачериди, Драгович, Антунеш; Велозу, Буяльский, Гармаш, Ярмоленко, Гусев; Теодорчик.

Ўйнамайди: Рибка (жароҳат), Рибалка (жароҳат), Морозюк (жароҳат), Мораэс (жароҳат), Петрович, Бурда, Мякушко (мураббий қарори).

Сўроқ остида: Данило Силва (жароҳат)

"Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини:

"Фикримча, "Манчестер Сити" Чемпионлар лигасида ўсиб боряпти. Мен келишимдан олдин жамоа гуруҳдан чиқа олмаётган эди, камина билан бу вазифа икки маротаба бажарилди. Жорий мавсумда биз янада кучайдик, чунки гуруҳда биринчи ўринни эгалладик ва чорак финалга чиқишга яқин турибмиз.

Бу вазифа ҳозирча уддалангани йўқ. Бизга қарши жиддий рақиб майдонга тушади ва улар бундай ўйинларни жуда кўп ўтказишган.  Шу сабабли, асосий мақсадимиз - чорак финалга чиқиш.

Киевнинг "Динамо" бош мураббийи Сергей Ребров:

Асабийлашмасликка ҳаракат қиламиз. Агар хотиржам ўйнасак голли имкониятлар бўлади. Биринчи учрашув натижасидан қатъий назар керакли ҳисоб учун курашамиз.

Тер тўкиб меҳнат қилиш керак. Аммо энг асосийси бир жамоа бўлиш лозим. Бизда кучли футболчиларимиз етарлича, лекин бир бутун бўлиб ўйнаш керак.


Сўнгги учрашувлар: 

"Норвич" - "Манчестер Сити" 0:0

"Карпати" - "Динамо" 1:2 (Чачуа 27 - Теодорчик 55, Ярмоленко 64)

Сўнгги натижалар (барча турнирлар)

"Манчестер Сити": ДҒМДҒМ

"Динамо": ҒҒДМҒҒ

Биламизми?

"Динамо" инглиз клубларига қарши меҳмонда ўтган 13 учрашувнинг бирортасида ғалаба қозонмаган (Ғ0 Д2 М11).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика