Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Превью. "Локомотив" - "Сўғдиёна" News

Превью. "Локомотив" - "Сўғдиёна"

Олий лиганинг 4-туридан ўрин олган сўнгги баҳсда "Локомотив" ва "Сўғдиёна" клублари ўзаро беллашишади.
«ЛОКОМОТИВ» – «СЎҒДИЁНА»
7 апрель. Тошкент. “Локомотив” стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
И.Танташев, Ҳ.Шодмонов, Х.Мирзааҳмедов, Д.Досанов
Назоратчи: И.Нехочин.

“Локомотив” ва “Сўғдиёна” олий лигада 12 бора тўқнаш келишган. Натижалар “темирйўлчилар”нинг устунлигини кўрсатмоқда.

“Локомотив” ушбу рақибни 8 марта мағлуб этган. “Сўғдиёна” 2 марта ғалабага эришган. Қолган 2та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. “Локомотив” ўзаро ўйинларда 25та гол урган, “Сўғдиёна” футболчилари атига 7 марта тошкентликлар дарвозасини ишғол этишган. “Локомотив” ўзаро ўйинларда 26 очкога эга бўлган, “Сўғдиёна” ҳисобида 8 очко бор. “Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 5:0га тенг. “Сўғдиёна”нинг энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

2013 йил “Локомотив” уйидаги учрашувда Сухроб Бердиев гол уриб “Сўғдиёна”ни олдинга олиб чиққан. Иккинчи бўлимда Фарҳод Тожиевнинг учта голи “темирйўлчилар”га иродали ғалабани тақдим этган – 3:1. Зоминда ўтган баҳсда ҳам “Сўғдиёна” ҳисобни очган. Илёс Қурбоновнинг голига меҳмонлар сафида Акмал Холматов (3та) ва Виктор Карпенко жавоб беришганди – 1:4.

Тошкентда ўтган барча учрашув:
13.05.2013  «Локомотив» - «Сўғдиёна» 3:1
07.09.2009  «Локомотив» - «Сўғдиёна» 1:0
12.11.2008  «Локомотив» - «Сўғдиёна» 3:0
02.04.2006  «Локомотив» - «Сўғдиёна» 1:0
21.05.2005  «Локомотив» - «Сўғдиёна» 5:0
25.06.2004  «Локомотив» - «Сўғдиёна» 3:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” сафарда “Локомотив”га қарши кечган 6та ўйиннинг барчасида мағлуб бўлган. Бундан ташқари Жиззах клуби мана шу ўйинларда Тошкентда “Локо” дарвозасига фақат битта гол урган холос.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика