ПРЕВЬЮ. "Лацио" бугун ғалаба қозона оладими?
17 dec 2018 22:00
News
ПРЕВЬЮ. "Лацио" бугун ғалаба қозона оладими?
А Серия 16 тур ўйинлари бўйича бугун “Аталанта” ва “Лацио” ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Икки жамоа ҳам биринчиликка давогар эмас, улар бу поғонадан анча пастда. Лекин шунга қарамай, кўрамиз тунда кимнинг қўли баланд келар экан.
Ўйиндаги ҳолат
“Аталанта” ҳар турда Европа кубогига яқинлашмоқда. Сўнгги турда жамоа “Удинезе” устидан 3:1 ҳисоб билан ғалаба қозонди. Бергамоликлар охирги 5та учрашувда икки бора мағлубиятга учрашди (уйда (1:2) “Наполи” ва меҳмонда (2:3) “Эмполи”). Шунингдек, жамоанинг бу мавсумдаги энг ажойиб ғалабаси “Интер”ни 4:1 ҳисоб билан мағлуб этгани бўлди. Ҳозирда “Аталанта” 7 ўринни банд этиб турибди.
Римнинг “бургутлари” кичкинагина инқирозни бошдан ўтказишмоқда. Сабаби жамоа чемпионат доирасидаги сўнгги 4та ўйинда мағлуб бўлди. Охирги турда сўнгги дақиқаларда “Лацио” рақиби “Сампдория”ни енга олмади. Бунга қадар клуб “Кьево” (1:1), “Милан” (1:1) ва “Сассуоло” (1:1) жамоалари билан дурранг натижани қайд этганди. Уларга Чемпионлар Лигасига йўлланмани қўлга киритишлари учун бор йўғи 1 очко етишмади ва жамоа 5-ўринда қолиб кетди.
Тренд
- “Аталанта” А Серия сўнгги 7та ўйинининг барчасида гол урган. Жамоада ўрта ҳисобда ҳар ўйин учун 2,9та гол бор.
- “Лацио” турнирнинг 6та баҳсида бирор мартта ҳам ғалаба қозонолмади (4та дурранг ва 2та мағлубият).
- “Аталанта” 8та ўйинда 6 бор ғалаба қозонди. Улар сўнгги ўзаро 7 учрашувнинг 6тасида жамоалар бир-бирига гол урган.
- А Сериянинг сўнгги ўзаро 8та баҳсида “Лацио” 7 бор енгилмаган (4та ғалаба ва 3та дурранг).
Тахминиий таркиблар
Маълумотларга қараганда, Гасперини 3-4-1-2 схемасидан, Индзаги 3-5-1-1 эса схемасидан фойдаланиши мумкин.
Atalanta Duvan Zapata - 1' |
Serie A . Round 16 18/12/2018, 00:35 0
:
1
Finished
|
Lazio |
Stadium: Atleti Azzurri d'Italia, 17401 spectators
Referee: Daniele Orsato
"Аталанта" — "Лацио"
Бугун тунда “Аталанта” Бергамода “Лацио”ни қабул қилади ва марказий ўйинлардан бири бўлиб ўтади. Гасперини шогирдлари деярли ҳамма рақибини тақдирини бироз чигаллаштириб қўйди, десак муболаға бўлмайди. “Интер”, “Рома”, “Милан” Бергамода очко йўқотганди, “Наполи” 2:1 ҳисоб билан рақибини базўр енгган эди. Сўнгги турларда “Аталанта” бир неча бор ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Улар охирги 5та ўйинда 12та гол урди. Бу борада улар “Наполи”дан (13та гол) кейин иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Мавсумни “бургутлар” беқарор равишда ўтказишмоқда. Европа Лигасидаги уларнинг ўйинларига назар ташласак, клуб 6та учрашувдан бери ғалаба нашидасини сура олгани йўқ. “Лацио” ҳужумда ҳам, мудофаада ҳам оқсоқланиб қолди. Симоне Индзагини эса истеъфога чиқариш кераклигидан ҳеч ким сўз очай демайди. Клуб президенти эса италияликка ишониши ва шартномани яна бир неча йилга узайтиришга тайёрлигини айтди.
“Бургутлар”га бир нечта ёмон натижадаги ўйинлардан сўнг “Аталанта” ҳам жиддий рақиб ҳисобланади. Римликлар жуда қийин ўйин бўлишини кутишмоқда. Бергамодан очко олиб қайтиш мушкул. Сўнгги 5та ташрифдаги учрашувларда “Лацио” атиги бир маротаба ғалаба қозонган олганди.
Нозима Зарипова таржимаси
Comments