Latest news

15:08Артета: "Арсенал" сўнгги уй ўйинида АПЛни ютишини орзу қилгандим"  0 14:45Breaking! "Манчестер Юнайтед" Матеус Кунья билан шартнома имзолашга яқин!  1 14:27"Лочинлар" "қалдирғочлар"нинг "қанотини қайирган" ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:18Валерий Седунов вафот этди  0 13:51"Қолишимни кутмагандим". Салоҳ – шартномаси ҳақида  0 13:22"Айнтрахт" Беллингемга кўз тикди  8 12:56"Манчестер Сити" икки футболчи учун 180 млн фунт сарфлайди  15 12:29Камолиддин Тожиев: "Педро Морейра клубдан кетдими? Раҳбариятдан сўраганингиз маъқул"  5 12:26"Насаф"нинг Қўқондаги ғалабали ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  0 11:52Криштиану Роналдунинг ўғли финалда дубль қайд этиб, Португалияга ғалаба келтирди  15 11:25Лапорта Ямаль билан шартнома ҳақида: "Ҳамма нарса келишиб олинди"  26 10:59Роналдуга кутилмаган жамоадан таклиф тушган. У клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этиши мумкин  5 10:32“Арсенал“ ёзда учта йирик трансферни амалга оширмоқчи  3 10:06Sofascore. Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:40Никола Лазаревич: "Рақибимизда мураббий алмашгач, ўйин услуби ўзгариб жамоа иккита ўйинда 12 та гол уришга эришди"  2

Превью. «Гулистон» - «Қизилқум» News

Превью. «Гулистон» - «Қизилқум»

“Гулистон” ва “Қизилқум” олий лигада 5 бора тўқнаш келишган.
«ГУЛИСТОН» - «ҚИЗИЛҚУМ»
8 ноябрь. Гулистон. “Гулистон” стадиони. 14:00
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Ш.Бозоров
Назоратчи: Р.Мўминов.

Ушбу ўйинлардан 3 тасида зарафшонликлар ғолиб бўлишган. 1 та ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Гулистон” ҳисобида битта ғалаба бор.

“Қизилқум” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Гулистон” дарвозасига 10 та гол киритган гулистонликлар эса “Қизилқум”га иккита гол урган. “Олтин изловчилар”  ўзаро ўйинларда 10 очко ишлаб олган бўлишса, “Гулистон” 4 очкони қўлга кирита олган. “Қизилқум”нинг олий лигада “Гулистон” устидан эришган энг йирик ғалабаси 7:0 ни ташкил қилади. “Гулистон”нинг ягона ва ўз навбатида энг йирик ғалабаси 2:0.
 
1-турда Зарафшонда бўлиб ўтган ўйинда барча учун кутилмаганда “Гулистон” ғалабага эришганди. Ўша куни Элёр Жаҳонов дубл қайд этиб Бахтиёр Ашурматов шогирдларига уч очко келтирган эди – 0:2.

Гулистонда ўтган сўнгги икки учрашув:
17.08.2003 «Гулистон» - «Қизилқум» 0:7     
04.06.2000 «Гулистон» - «Қизилқум» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Гулистон” ўз уйида бу рақиб дарвозасига гол ҳам ура олмаган, ғалабага ҳам эриша олмаган. Ўзаро учрашувлар тарихидаги энг йирик мағлубиятни ҳам ўз майдонида қабул қилиб олган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика