Latest news

16:38"Андижон" — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  1 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  3 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  2 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  16 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  4 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  10 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  4 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  18 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  9 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  3 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  40

Превью. "Динамо" - "Локомотив" News

Превью. "Динамо" - "Локомотив"

Олий лиганинг 5-тури Самарқандда "Динамо" - "Локомотив" ўйини билан бошланади.
«Динамо» (Самарқанд) – «Локомотив» (Тошкент)  
16 апрель 2015. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: Т. Тўхтасинов (Андижон), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
УзПФЛ вакили: Ш. Ражабов.

“Динамо” ва “Локомотив” олий лигада 20 бора тўқнаш келишган. Натижалар самарқандликларнинг устунлигини кўрсатмоқда. “Динамо” 10та ўйинда ғолиб бўлган, 3та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Локомотив” ушбу рақибни ҳозирга қадар 7 марта мағлуб эта олган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Динамо” томонида - 33:27. Ўзаро ўйинларда “Динамо” 33, “Локомотив” эса 24 очкони қўлга киритган.

“Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Динамо”да бу кўрсаткич янада каттароқ – 5:0.

2014 йилдаги баҳсларда “Локомотив” ғалаба қозонган. Самарқандда кечган учрашувда Ислом Тўхтахўжаев ҳисобни очганди. Иккинчи бўлимда Салим Мустафоев ҳам рақиб, ҳам ўз дарвозасига гол урган – 1:2. Тошкентда Илдар Маматказиннинг автоголи “темирйўлчилар”га уч очко тақдим этган – 1:0.  

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
06.06.2014 «Динамо» - «Локомотив» 1:2
29.09.2013 «Динамо» - «Локомотив» 1:0
30.06.2012 «Динамо» - «Локомотив» 0:1
17.04.2010 «Динамо» - «Локомотив» 2:0
20.06.2009 «Динамо» - «Локомотив» 5:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Самарқандда бўлиб ўтган 10та ўйиннинг 6тасида “арслонлар” зафар қучишган. Икки марта (2012 ва 2014 йил) “Локомотив” сафардан ғалаба билан қайтган. “Динамо” майдонида икки бор дуранг қайд этилган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика