Latest news

17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  1 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  2 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  8 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  7 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  2 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  19 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  11 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  17 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1

Превью. "Динамо" - "Локомотив" News

Превью. "Динамо" - "Локомотив"

“Динамо” ва “Локомотив” олий лигада 17 бора тўқнаш келишган.
«ДИНАМО» - «ЛОКОМОТИВ»
29 сентябрь. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 16:30
Ҳакамлар
: Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Ш.Рўзиқулов
Назоратчи: Г.Имомов.

Натижалар самарқандликларнинг устунлигини кўрсатмоқда. “Динамо” 9та ўйинда ғолиб бўлган, 3та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Локомотив” ушбу рақибни ҳозирга қадар 5 марта мағлуб эта олган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Динамо” томонида - 31:24. Ўзаро ўйинларда “Динамо” 30, “Локомотив” эса 18 очкони қўлга киритган.

“Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Динамо”да бу кўрсаткич янада каттароқ – 5:0.

Биринчи давранинг 7-туридан ўрин олган учрашувда “Локомотив” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўйиндаги ҳисобни Тўлқин Мирзаев очганди, майдон эгалари сафида Фарҳод Тожиев (иккита) ва Иван Нагаев гол уришганди.

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
30.06.2012 «Динамо» - «Локомотив» 0:1
17.04.2010 «Динамо» - «Локомотив» 2:0
20.06.2009 «Динамо» - «Локомотив» 5:0
26.04.2008 «Динамо» - «Локомотив» 3:0
03.09.2007 «Динамо» - «Локомотив» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Самарқандда бўлиб ўтган 8та ўйиннинг 5тасида “арслонлар” зафар қучишган. 1 марта (2012 йил) “Локомотив” сафардан ғалаба билан қайтган. “Динамо” майдонида икки бор дуранг қайд этилган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика