Latest news

11:46"Олимпик" футболчи ва ходимлари 5 ойдан бери маош олишмаяпти, клуб ёпилиб кетиши мумкин  1 11:45Осиё Кубоги-2027. Қитъа биринчилигига чиққан жамоалар 18 тага етди  1 11:20Фабио Каннаваро Суперлига 25-турининг 4 та ўйинини стадиондан кузатади  11 10:51Пролига. Тур аутсайдерлар тўқнашуви билан бошланади  0 10:20"Манчестер Сити" Родрига ўринбосар топди  0 09:54"Манчестер Юнайтед" туркиялик футболчига 90 миллион евро таклиф қилади  1 09:26Гехи учун Италия гранди ҳам курашга қўшилди  0 08:53Суперлига. Бугун 25-тур старт олади  1 08:28ЖЧ-2026 финалидаги чипталар сўнгги жаҳон чемпионатига нисбатан ўн баробар қимматроқ  3 08:01Бугун футзал терма жамоамиз дунёнинг энг зўр жамоаларидан бирига қарши майдонга тушади  3 07:35ЖЧ U-20. Финалчилар маълум  4 03:04Эксперт фикри: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига бориб, шарманда бўлиб қайтиши керак эмас"   6 00:48Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатидаги мақсад ҳақида гапирди  1 00:24Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"  4 23:58Энцо Мареска "Ливерпул"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилди  0

Превью. "Динамо" - "Андижон" News

Превью. "Динамо" - "Андижон"

Самарқанднинг "Динамо" клуби бу турда "Андижон" клубини қабул қилади.
«Динамо» (Самарқанд) – «Андижон» (Андижон)
26 июнь 2015. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Н. Болтаев (Навоий)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

“Динамо” ва “Андижон” олий лигада 38 бора тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 14тасида андижонликлар ғолиб бўлишган. Етти ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” шу кунга қадар олий лигада “Андижон”ни 17 марта мағлубиятга учрата олган.

“Динамо” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Андижон” дарвозасига 59та гол киритган. “Андижон”нинг голлари эса 49та. “Бургутлар” ўзаро ўйинларда 49 очко ишлаб олишган бўлса, “арслонлар” 58 очкони қўлга кирита олишган. “Динамо”нинг олий лигада “Андижон” устидан эришган энг йирик ғалабаси 6:1ни ташкил қилади. “Андижон”нинг самарқандликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 4:1га тенг.

Ўтган мавсум дастлабки даврада Андижонда ташкил этилган баҳсда томошабинлар 5та голнинг гувоҳига айланишган. Ҳисобни меҳмонлар ярим ҳимоячиси Абдулла Набиев очган. Шундан сўнг майдон эгалари ҳужумчиси Анвар Ражабов дублга эришган. Бунга “Динамо” ҳужумчиси Санъат Шихов дубли билан жавоб берган – 2:3. Самарқандда Акмал Бозоров ва Санъат Шиховнинг голлари “Динамо”га ғалаба келтирган – 2:0.

Самарқандда ўтган сўнгги беш учрашув:
27.08.2014 «Динамо» - «Андижон» 2:0
19.10.2012 «Динамо» - «Андижон» 3:0
21.05.2011 «Динамо» - «Андижон» 3:1
27.05.2010 «Динамо» - «Андижон» 2:0
25.04.2009 «Динамо» - «Андижон» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Динамо” ўз уйида бўлиб ўтган 19та ўйиннинг 13тасида ғолиб бўлган. 5та учрашувда дуранг қайд этилган. “Андижон” ўз тарихида бир бор (1993 йил) Самрқанддан уч очко билан қайтган. Шундан кейин бўлиб ўтган 17та ўйинда “Динамо” ўз майдонида бу рақибга умуман мағлуб бўлмаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика