Latest news

19:02Саматов энди "Андижон"да спорт директор бўлиб ишлайди  1 18:38"Андижон" дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 18:19"Манчестер Юнайтед" Мареска номзодини кўрмаяпти  0 18:00Хаби Алонсо: "Винисиусда табассум кўряпман"  0 17:31Суперлига клублари қачон, қаерда йиғин ўтказишади?   8 17:23"Манчестер Юнайтед"нинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 17:03Сергей Арсланов "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 16:39"Атлетико" президенти: "Ишончим комилки, Симеоне билан EЧЛда ғалаба қозонамиз. Нега энди йўқ? Бизда яхши жамоа бор, бироз омад етишмаяпти”  2 16:36Бешариқ туманида футбол фахрийлари ўртасида шоу учрашуви ташкил этилди  0 16:15Кес Смит "Реал"га ўтишга қарор қилди  0 15:47Индонезия терма жамоасига бош мураббий тайинланди  8 15:06"Реал" Родрини сотиб олиши мумкин  6 14:36"Ливерпуль” Эквадор терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 14:03Рики Пуч тиззасидан олган жароҳати туфайли 2026 йилни ўтказиб юбориши мумкин  3 13:20Фонсека: "Эндрик 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмас"  0

ПРЕВЬЮ. "Бухоро" - "Сўғдиёна" News

ПРЕВЬЮ. "Бухоро" - "Сўғдиёна"

Эдгар Гессни ишдан бўшатган "Бухоро" клуби ўз майдонида "Сўғдиёна" клубини қабул қилади.
«Бухоро» (Бухоро) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
27 август. Бухоро. “Бухоро” стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Д. Cаидов (Тошкент), Д. Досанов (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
ПФЛУз вакили:
А. Фролов.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 37 бор кесишган. Натижалар тенгликни кўрсатмоқда. Иккала жамоа ҳам 16 мартадан ғалабага эришган. Бешта учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Сўғдиёна” фойдасига. Жиззах клуби шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 54та гол киритиб ўз дарвозасидан 50 марта тўп олиб чиққаан. Ўзаро ўинларда “Сўғдиёна” ҳам, “Бухоро” ҳам 53 очкони қўлга киритган.

“Бухоро” олий лигада “Сўғдиёна” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги бухороликларнинг энг йирик ҳисобидир. “Сўғдиёна”нинг ўзаро ўйинлардаги “Бухоро” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 6:2 бўлиб турибди.

Биринчи давранинг бешинчи турида Зоминда бўлиб ўтган баҳс тақдирини битта гол ҳал қилган. Учрашув тугашига 6 дақиқа қолганида Феруз Бобоқуловнинг мезбонлар дарвозасиига киритган тўпи “Бухоро”га уч очко келтирган – 0:1.

“Бухоро” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:

23.03.2013 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 4:1
09.09.2011 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 2:1
17.10.2009 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 0:0
13.09.2008 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 2:3
28.05.2006 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 3:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” ўз майдонида 10 марта ғалабага эришган ва 3 марта дуранг ўйнаган. Қолган 5та баҳсда “Сўғдиёна” сафарда муваффақиятга эришган. Охирги уч ўйинда “Сўғдиёна” сафарда ғалаба қозона олмаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика