Превью. "Бухоро" - "Қўқон-1912"
19 sep 2015 09:45
News
Превью. "Бухоро" - "Қўқон-1912"
«Бухоро» (Бухоро) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
19 сентябрь 2015. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 18:00
Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Калинин (Қарши), Ф. Нарсафаров (Қарши)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).
“Қўқон-1912” ҳамда “Бухоро” олий лигада 19 бора тўқнаш келишган. Шулардан 8тасида қўқонликлар ғолиб бўлишган, 2та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Бухоро” ҳозирга қадар бу рақибни 9 марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Бухоро” фойдасига 38:30 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Бухоро” 29, “Қўқон-1912” эса 26 очкони қўлга киритган.
“Қўқон-1912”нинг “Бухоро” устидан қозонган йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Бухоро”нинг бундай натижаси ғалабаси – 6:1.
7-турда Қўқонда бўлиб ўтган учрашувда Ориф Мамажонов ҳисобни очганди. Бунга Дилявер Абибуллаев жавоб бериб ҳисобни тенглаштирганди. Учрашувдаги сўнгги голни майдон эгалари вакили Азиз Тўхтабоев бухороликлар дарвозасига урган ва “Қўқон-1912”га ғалаба келтирганди – 2:1
Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:
10.08.2003 «Бухоро» - «Қўқон-1912» 4:2
04.05.2002 «Бухоро» - «Қўқон-1912» 2:0
29.03.2000 «Бухоро» - «Қўқон-1912» 2:0
05.05.1999 «Бухоро» - «Қўқон-1912» 6:1
18.03.1998 «Бухоро» - «Қўқон-1912» 1:0
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” ўз майдонида бўлиб ўтган 9 ўйиннинг 8тасида зафар қучган. Битта учрашувда (1993 йил) дуранг қайд этилган. “Қўқон-1912” ўз тарихида Бухорода умуман ғалаба қозона олмаган.
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Comments