Latest news

08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  0 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  1 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  4 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  5 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  6 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  7 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  10 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  14 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  5

Превью. "Бухоро" - "Қизилқум" News

Превью. "Бухоро" - "Қизилқум"

Олий Лига 9-тур доирасида "Бухоро" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилади.
«Бухоро» (Бухоро) - «Қизилқум» (Навоий)

16 май, 2015 йил. Бухоро. 18:30.

Ҳакамлар
: Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Усмонов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

“Бухоро” ва “Қизилқум” олий лигада 28 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 14тасида навоийликлар ғолиб бўлишган. 4та ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Бухоро” ҳисобида 10та ғалаба мавжуд.

“Бухоро” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 34та тўп киритган, навоийликлар эса “Бухоро” дарвозасига 46та гол уришган. “Бухоро”  ўзаро ўйинларда 34 очко ишлаб олган бўлса, “Қизилқум” 46 очкони қўлга киритган. “Бухоро”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 4:1 ни ташкил қилади. “Қизилқум”нинг йирик ғалабаси эса - 5:0.
 
2014 йил биринчи даврада Навоийда бўлиб ўтган учрашувда дуранг қайд этилганди. Ўша ўйиннинг иккинчи бўлими бошида Владимир Шишелов пенальтидан гол уриб ҳисобни очганди. Бахриддин Ваҳобовнинг урган голи ҳисобни тенглаштирганди - 1:1. Иккинчи даврда “Қизилқум” сафардан ғалаба билан қайтган. Шерали Жўраевнинг голи жамоага ғалаба келтирган - 0:1.

Бухорода бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
02.10.2014 «Бухоро» - «Қизилқум» 0:1
30.03.2013 «Бухоро» - «Қизилқум» 4:3
19.10.2012 «Бухоро» - «Қизилқум» 1:0
15.10.2011 «Бухоро» - «Қизилқум» 2:1
03.10.2009 «Бухоро» - «Қизилқум» 3:5

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” мезбонлик қилган ўйинларда бир марта дуранг қайд этилган. 7 марта “Бухоро” зафар қучган бўлса, 6та ўйинда “Қизилқум” сафарда бўлишига қарамай рақибдан устун келган.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика