Latest news

20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  0 20:30Англия кубоги. "Кристал Пэлас" ва "Ман Сити" финалда ўзаро тўқнаш келмоқда, Ҳусанов захирада (онлайн ҳисоб)  17 20:30Суперлига. "Шўртан" – "Андижон" (матнли трансляция)  3 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  19 19:58ОПЛ. "Сумқайит" ўз уйида мағлуб бўлди, "Сабаҳ" меҳмонда дуранг ўйнади  0 18:57Суперлига. "Қўқон-1912" - "Насаф" 0:1 (матнли трансляция)  15 18:17"Ливерпуль" ва "Арсенал"га 65-70 млн фунтлик ўйинчи қизиқ  1 16:46"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Интер"га сотиши мумкин  0 16:20"Реал" "Байер"дан Гримальдо трансферини кўриб чиқмоқда. Чап қанот ҳимоячиси - "Барса" тарбияланувчиси  3 15:53Неймар Бразилияда қолмоқчи  2 15:25Расман: Хейсен "Реал"га ўтмоқда  5 15:12"Интер" "Реал" ва "Барселона"нинг трансфер мақсадини қўлга киритиши мумкин  0 14:25"Барселона" ҳужумчисини АПЛга сотиши мумкин  5 13:31"Ман Сити" Англия Кубоги учун "Кристал Пэлас" билан беллашади (превью)  8

ПРЕВЬЮ. «БУХОРО» – «НАСАФ» News

ПРЕВЬЮ. «БУХОРО» – «НАСАФ»

“Бухоро” ва “Насаф” олий лигада жами 31 бора тўқнаш келишган.
«БУХОРО» – «НАСАФ»
29 октябрь. Бухоро. “Бухоро” стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, В.Серазетдинов.
Назоратчи: Р.Мўминов.

Натижалар “Насаф”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Аждарлар” 14та ўйинда ғолиб бўлишган. “Бухоро” шу кунгача “Насаф”ни 9 марта мағлуб этган. 8та учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам “Насаф” олдинда - 50:36. Ўзаро ўйинларда “Насаф” 50 очкони, “Бухоро” эса 35 очкони қўлга киритган.

“Насаф”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 6:0га тенг. “Бухоро”нинг энг йирик ғалабаси эса 5:1 бўлиб турибди.

Биринчи давранинг 3-турида Қаршида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар уч очкога эга бўлишган. Алишер Юсупов (иккита) ва Илҳом Шомуродов урган голларга меҳмон жамоа таркибида Воҳид Шодиев жавоб берган – 3:1. Ўша ўйиннинг 82-дақиқасида бош ҳакам “Бухоро” дарвозабони Сардор Қобулжоновни майдондан четлатганди. Бошқа ўзгариш қолмагани сабабли дарвозани ҳимоячи Георгий Квесиешвили эгаллашга мажбур бўлганди.

Бухорода бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
26.06.2012 «Бухоро» - «Насаф» 1:0
22.04.2011 «Бухоро» - «Насаф» 1:1
07.03.2009 «Бухоро» - «Насаф» 0:1
18.05.2008 «Бухоро» - «Насаф» 3:0
22.09.2007 «Бухоро» - «Насаф» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бухорода ўтган 15та ўйиннинг 9тасида мезбонлар ғалаба қозонишган. 4та ўйин дуранг натижаси билан ниҳоясига етган. “Насаф” шу кунгача сафарда “Бухоро”ни икки бор мағлуб этган. Охирги икки ўйинда “Насаф” сафарда ғалаба қозона олмаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика