Latest news

17:30Ўзбекистон терма жамоасининг Хитой билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  0 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  4 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  1 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  6 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  12 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  6 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3

Превью. "Бухоро" – "Локомотив" News

Превью. "Бухоро" – "Локомотив"

“Бухоро” ҳамда “Локомотив” клублари олий лигада шу кунгача 18 бор куч синашишган.
Натижалар Тошкент клубининг устунлигини кўрастмоқда. 8та ўйинда “Локомотив”, 5та ўйинда “Бухоро” ғалаба қозонган. 5та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. “Темирйўлчилар” ўзаро ўйинларда 31 бор рақиб дарвозасига йўл топа олишган. “Бухоро” эса 23  бор гол кирита олган. “Локо” ўзаро ўйинларда 29 очкони қўлга киритган, “Бухоро” ҳисобида 20 очко бор. “Локо”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1. Бухороликларнинг энг йирик ғалабаси эса 3:1.

Ўтган мавсумнинг биринчи давраси сўнгги турида “темирйўлчилар” рақиб дарвозасига жавобсиз иккита тўп киритишганди. Биринчи бўлимда Фозил Мусаев ҳисобни очганди. Баҳс тугашига 15 дақиқа қолганида эса Иван Нагаев иккинчи бор “Бухоро” дарвозасини ишғол қилганди – 2:0. Ўша ўйинда Фарҳод Тожиев икки марта пенальтидан гол ура олмаганди. Бухорода ҳисобни Ойбек Нурбоев очганди, бунга учрашув охирида Александр Гейнрих жавоб берганди – 1:1.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:
07.11.2014 «Бухоро» - «Локомотив» 1:1
08.11.2013 «Бухоро» - «Локомотив» 0:1
19.05.2012 «Бухоро» - «Локомотив» 1:1
14.08.2009 «Бухоро» - «Локомотив» 2:3
01.03.2008 «Бухоро» - «Локомотив» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” бу рақибни сафарда 2 марта мағлуб этган. 6та ўйинда дуранг қайд этилган. “Бухоро” ўз майдонида 2 бор ғалаба қозонган. Бухороликлар сўнгги бор ўз уйларида 2007 йил ғалаба қозонишган.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика