Latest news

15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди (таҳлил)  2 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   242 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  4 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  5 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  2 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  20 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  14 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  5 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  6 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  45 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  7 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  20

ПРЕВЬЮ. "Бухоро" - "Локомотив" News

ПРЕВЬЮ. "Бухоро" - "Локомотив"

2014 йилги мавсумнинг сўнгги турида "Локомотив" Бухорода "Бухоро"га қарши ўйнайди.
«Бухоро» – «Локомотив»
7 ноябрь 2014. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 14:00
Ҳакамлар:
М.Мухамедов, С.Шоюсупов, А.Маражабов, Н.Қосимов
Назоратчи: Д.Роман.

“Бухоро” ҳамда “Локомотив” клублари олий лигада шу кунгача 17 бор куч синашишган. Натижалар Тошкент клубининг устунлигини кўрастмоқда. 8та ўйинда “Локомотив”, 5та ўйинда “Бухоро” ғалаба қозонган. 4та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. “Темирйўлчилар” ўзаро ўйинларда 30 бор рақиб дарвозасига йўл топа олишган. “Бухоро” эса 22  бор гол кирита олган. “Локо” ўзаро ўйинларда 28 очкони қўлга киритган, “Бухоро” ҳисобида 19 очко бор. “Локо”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1. Бухороликларнинг энг йирик ғалабаси эса 3:1.

Биринчи давранинг сўнгги турида “темирйўлчилар” рақиб дарвозасига жавобсиз иккита тўп киритишганди. Биринчи бўлимда Фозил Мусаев ҳисобни очганди. Баҳс тугашига 15 дақиқа қолганида эса Иван Нагаев иккинчи бор “Бухоро” дарвозасини ишғол қилганди – 2:0. Ўша ўйинда Фарҳод Тожиев икки марта пенальтидан гол ура олмаганди.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:
08.11.2013 «Бухоро» - «Локомотив» 0:1
19.05.2012 «Бухоро» - «Локомотив» 1:1
14.08.2009 «Бухоро» - «Локомотив» 2:3
01.03.2008 «Бухоро» - «Локомотив» 0:0
15.08.2007 «Бухоро» - «Локомотив» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” бу рақибни сафарда 2 марта мағлуб этган. 5та ўйинда дуранг қайд этилган. “Бухоро” ўз майдонида 2 бор ғалаба қозонган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика