Latest news

23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  0 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  22 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  10 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  48 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18

Превью. "Бухоро" - "Андижон" News

Превью. "Бухоро" - "Андижон"

Олий лиганинг 5-туридан ўрин олган сўнгги баҳс "Бухоро" ва "Андижон" ўртасида бўлиб ўтади.

«Бухоро» (Бухоро) – «Андижон» (Андижон)
17 апрель 2016. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 17:30
Ҳакамлар
: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

“Бухоро” ва “Андижон” олий лигада жами 42 бора тўқнаш келишган. Шулардан 12тасида андижонликлар ғолиб бўлишган, 18 ўйинда бухороликлар ғалабани тантана қилшиган. Ўзаро ўйинларда 12 марта дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Бухоро” фойдасига 67:55 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Бухоро” 66 очкони, “Андижон” эса 48 очкони қўлга киритган.

“Андижон”нинг “Бухоро” устидан қозонган йирик ғалабаси – 6:1. Қизиғи “Бухоро”нинг ўзаро ўйинларда “Андижон” устидан энг йирик ғалабаси ҳам 6:1.

Ўтган йил биринчи даврада водийдаги баҳсда ҳисобни Абдумалик Абдуллаев очганди. Биринчи бўлим охирида Иброҳим Отахонов пенальтидан унумли фойдаланиб ҳисобни оширганди. Иккинчи бўлимда Отабек Нарзуллаев "Бухоро"нинг ягона жавоб тўпини киритганди - 2:1. Иккинчи даврада худди шу ҳисоб билан “Бухоро” ўз уйида зафар қучган. Сухроб Неъматов ва Алишер Санаевнинг голларига меҳмонлар сафида Анвар Бердиев жавоб берган – 2:1.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:
26.08.2015 «Бухоро» - «Андижон» 2:1
20.09.2014 «Бухоро» - «Андижон» 3:0
17.11.2012 «Бухоро» - «Андижон» 1:0
19.03.2011 «Бухоро» - «Андижон» 0:0
29.06.2009 «Бухоро» - «Андижон» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” мезбонлик қилган ўйинларнинг 13тасида майдон эгалари муваффақият қозонишган. 7та ўйинда ғолибни аниқлашни имкони бўлмаган. “Андижон” бу жамоа майдонидан фақат бир марта (2008 йил) ғалаба билан қайтган. Охирги беш ўйинда "бургутлар" Бухорода 3 очко олишнинг уддасидан чиқа олишмаган.  

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика