Latest news

18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  3 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  1 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  1 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  5 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  3 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  2 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  2 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  1 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  14 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0

Превью. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" News

Превью. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна"

Олий лиганинг 23-турини "Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" ўртасидаги ўйин якунлаб беради.
«Бунёдкор» – «Сўғдиёна»
18 октябрь. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 15:00
Ҳакамлар
: Ш.Қосимов, М.Саидқосимов, Р.Серазетдинов, А.Эргашев
Назоратчи: Р.Айтеков.

“Бунёдкор” ва “Сўғдиёна” олий лигада 9 бора тўқнаш келишган. Натижалар пойтахт жамоасининг мутлоқ устунлигини кўрсатмоқда.

“Бунёдкор” 9та ўйиндан 9тасини ютган. Тушунарлики “Сўғдиёна” бу рақиб билан дуранг ўйнамаган ва ғалаба қозона олмаган. “Бунёдкор” ўйинларда 31 та гол киритган, жиззахликлар 1 бора “қалдирғочлар” дарвозасини ишғол этишган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 27 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган бўлса, “Сўғдиёна”да бу кўрсаткич 0 ни ташкил этади. “Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 6:1.

10-турда Зоминда бўлиб ўтган баҳсда “қалдирғочлар” 2:0 ҳисобида зафар қучишганди.  Иккинчи бўлимда Акмал Шораҳмедов ва Темур Аюповнинг голлари эвазига “Бунёдкор” уч очкони қўлга киритганди.

Тошкентда ўтган барча учрашувлар:
04.03.2013 «Бунёдкор» - «Сўғдиёна»  5:0
06.08.2011 «Бунёдкор» - «Сўғдиёна»  1:0
29.06.2009 «Бунёдкор» - «Сўғдиёна»  5:0
25.08.2008 «Бунёдкор» - «Сўғдиёна»  2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” бу рақибни ўз майдонидаги тўртта ўйинда ҳам мағлуб этган. Тошкентда “Сўғдиёна” умуман гол ура олмаган. “Қалдирғочлар” ҳисобида эса 13та гол бор.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика