Latest news

14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  0 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  5 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  6 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  2 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  2 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  6 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  10 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  7 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  2

Превью: "Бунёдкор" - "Пахтакор" News

Превью: "Бунёдкор" - "Пахтакор"

21 октябрь куни "Пахтакор" олий лиганинг 26-турида "Бунёдкор" меҳмони бўлади.


Тошкент дербиси ҳамиша кескин курашлар остида ўтиб келган. Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашаётган "Бунёдкор" кўпроқ очколар жамғаришга ҳаракат қилиши табиий. Ўз навбатида жамоамиз чемпионлик сари яқинлашмоқда ва ҳар бир ўйиннинг аҳамияти ортиб боряпти.

Жамоалар олий лигада 17 марта тўқнаш келган. "Бунёдкор" 5 ўйинда ғалаба қозонган. "Шерлар" ҳисобида 4 муваффақият бўлса, 8 беллашув дуранг билан тугаган. Жамоамиз ўзаро баҳсларда 16, рақиб 18 бор тўп киритган.

"Бунёдкор" майдонидаги учрашувларда мезбонлар 4, жамоамиз 2 бор зафар қучган. Охирги икки беллашувда "Пахтакор" сафарда ғалаба қозонган. Биринчи даврада ўтган беллашувда Игорь Сергеевнинг ягона голи ютуқ келтирганди.

Ёшлар таркиблари учрашуви 20 октябрь, сешанба куни "Бунёдкор" академияси стадионида соат 16:00да бошланса, асосий жамоалар ўйини 21 октябрь, чоршанба куни "Бунёдкор" стадионида соат 17:00да старт олади.

Беллашувни Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. У бу мавсумда "Андижон" билан меҳмонда ва "Қўқон-1912" билан уйдаги ўйинларни бошқариб борган ва ҳар икки баҳсда жамоамиз муваффақиятга эришган.

"БУНЁДКОР" - "ПАХТАКОР"

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов (Тошкент), Андрей Цапенко (Тошкент вилояти), Руслан Серазетдинов (Тошкент), Комил Расулов (Қарши).

Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика