Latest news

12:55"Ливерпул"нинг италиялик ҳимоячига бўлган қизиқиши ортиб бормоқда  1 12:23Пеллегрини фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 11:55Ливерпуль клуби Грилишнинг ижараси бўйича музокараларни давом эттирмоқда  0 11:21Гвардиола "Палермо"га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  4 10:53Расмус Хойлунд фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин  4 10:24Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги режалари ҳақида фикр билдирди  0 09:54Гвардиола: "Кўплаб футболчилар жамоани тарк этишлари керак"  7 09:25Рио олимпиадаси совриндори "Машъал" машғулотларига қўшилди  2 08:56Тен Хаг "Манчестер Юнайтед"да Роналду билан бўлган можаро ҳақидаги саволга жавоб берди  11 08:27Саудия клуби 28 миллион евролик трансферни амалга оширди  1 07:58Суперлига. Бугун 18-турга старт берилади  3 07:45Ўртоқлик ўйини. "Палермо" - "Манчестер Сити" 0:3  0 07:30Расман. "Ал Насср" навбатдаги трансферини эълон қилди  0 02:03"Манчестер Сити" ўртоқлик ўйинида "Палермо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ҳусанов майдонда ҳаракат қилди  20 01:25Расман: Нуньес 65 млн евро эвазига "Ливерпул"дан бошқа клубга ўтди  1

ПРЕВЬЮ. "Бунёдкор" - "Пахтакор" News

ПРЕВЬЮ. "Бунёдкор" - "Пахтакор"

2013 йилги чемпион "Бунёдкор" ўз майдонида 2014 йилги чемпион "Пахтакор"ни қабул қилади.
«Бунёдкор» – «Пахтакор»
7 ноябрь 2014. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 14:00
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, В.Серазетдинов.
Назоратчи: Ф.Абдуллаев.

“Бунёдкор” ва “Пахтакор” олий лигада жами 15 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Бунёдкор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Шу кунга қадар “Бунёдкор” 5та ўйинда ғалаба қозонган. “Пахтакор” бугунга қадар олий лигада “Бунёдкор”ни икки марта мағлуб эта олан. 8та учрашув дуранг ҳисобида тугаган. “Бунёдкор” шу кунгача 16та гол киритган, “Пахтакор” эса “қалдирғочлар” дарвозасига бугунга қадар 12 бор тўп кирита олган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 23 очко ишлаб олган бўлса, “шерлар”да ушбу кўрсаткич 14га тенг.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда “Пахтакор" устидан қозонган энг йирик ғалабаси - 2:0 га тенг. “Пахтакор”нинг энг йирик ғалабаси – 3:1.

Дастлабки даврада “Пахтакор” майдонида бўлиб ўтган учрашувда “шерлар” муваффақиятга эришишганди. Игорь Сергеев биринчи бўлим сўнггида ва иккинчи бўлим бошида икки бор “қалдирғочлар” дарвозасини ишғол қилганди. Кахи Махарадзе ҳисобни йириклаштирган. Баҳс тугаши арафасида Воҳид Шодиев “Бунёдкор”нинг ягона голини урганди – 3:1.

“Бунёдкор” уйида ўтган барча учрашувлар:
10.08.2013 «Бунёдкор» - «Пахтакор» 1:2
26.06.2012 «Бунёдкор» - «Пахтакор» 2:0
21.08.2011 «Бунёдкор» - «Пахтакор» 2:1
14.03.2010 «Бунёдкор» - «Пахтакор» 2:1
12.07.2009 «Бунёдкор» - «Пахтакор» 2:1
08.08.2008 «Бунёдкор» - «Пахтакор» 1:1
18.05.2007 «Бунёдкор» - «Пахтакор» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Шу кунгача “Бунёдкор” уйида бўлиб ўтган 7та ўйинда 2 марта дуранг натижаси қайд этилган. “Қалдирғочлар” ўз майдонларида тўрт марта зафар қучишган. “Пахтакор”нинг бу рақиб майдонидаги илк ғалабаси ўтган йил қўлга киритилган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика