Latest news

12:40"Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ва Украина беллашувини кўришни истардим" – Максим Шацких билан катта интервью  0 12:27Эшитдик-да! "Нефтчи" Ўзбекистон МТЖнинг икки аъзосига қизиқмоқда  7 12:06"Манчестер Сити"га янги келган Шерки: "МЮни йўқ қилиш учун улар билан ўйинни кутяпман"  12 11:39Симеоне: "Энрике таркибни кучайтириши керак бўлганида, ПСЖ вингер учун 70 млн евро сарфлади"  2 11:11Гравина: "Гаттузо – Италия футболининг рамзи"  0 10:41“Арсенал“ 19 ёшли футболчи учун курашда “Челси“ни "енгди"  6 10:08ПСЖ украиналик футболчининг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  1 09:35ЦСКА вингери Туркия клубига ўтиши мумкин  2 09:04“У футбол ва футбол учун яшайди.“ Карлес Пуйоль Роналду ҳақида  6 08:30Хакан Чалханоглу фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  0 07:55Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" жамоалари мағлубиятга учради. "Сурхон" ва "Нефтчи" баҳсида эса ҳисоб очилмади  0 07:53Диего Симеоне йирик мағлубият сабабини маълум қилди  21 07:22Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади  2 02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  24 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6

Превью. «Бунёдкор» – «Нефтчи» News

Превью. «Бунёдкор» – «Нефтчи»

Олий лиганинг 1-турида "Бунёдкор" клуби ўз уйида "Нефтчи" клубини қабул қилади.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Нефтчи» (Фарғона)
5 март 2016. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:00
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Д. Пислегин (Тошкент)
Назоратчи:  А. Попов (Тошкент).

“Бунёдкор” ва “Нефтчи” олий лигада 18 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Бунёдкор” бу рақибни 11 марта таслим қилган. “Нефтчи” эса 3 марта “қалдирғочлар”ни очкосиз қолдира олган. 4та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам табиийки устунлик “Бунёдкор” томонида - 26:9. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 37, “Нефтчи” 13 очкога эга бўлган.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0га тенг. “Нефтчи”нинг энг йирик ғалабаси 2:0.

Ўтган йилги ҳар иккала ўйинда ҳам “Нефтчи” ғалаба қозонган. Тошкентдаги учрашувда Рўзимбой Аҳмедовнинг пенальтидан урган ягона голи "Нефтчи"га 3 очко тақдим этганди. Фарғонадаги ўйинда Адриан Кашкавал ва Мурод Бобожонов томонидан урилган голлар мезбонларга ғалаба келтирганди - 2:0.

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
02.05.2015 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 0:1
05.06.2014 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 1:1
26.08.2013 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 1:0
18.08.2012 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 2:1
15.10.2011 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” ўз уйида бу рақибга фақат бир марта (2015 йил) ютқазган. Икки марта Тошкентдаги баҳсда дуранг қайд этилган (2007 ва 2014 йиллар). Қолган 6та ўйинда “қалдирғочлар” ўз майдонларида ғалабага эришишган. “Нефтчи” сафарда бу жамоа дарвозасига 4та гол урган.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика