Latest news

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  1 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  3 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Превью. "Бунёдкор" - "Навбаҳор" News

Превью. "Бунёдкор" - "Навбаҳор"

Олий лиганинг 7-турини бошлаб берувчи ўйинда "Бунёдкор" ва "Навбаҳор" тўқнаш келишади.
«БУНЁДКОР» – «НАВБАҲОР»
2 май. Тошкент. "Жар" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
М.Муҳамедов, Х.Мирзааҳмедов, А.Снетков, С.Сатторов
Назоратчи: С.Эрматов.

“Бунёдкор” ва “Навбаҳор” олий лигада жами 14 марта тўқнаш келишган. Шулардан 11тасида тошкентликлар ғолиб бўлишган, 2та  ўйинда водийликлар ғалабани тантана қилишган. Ўзаро ўйинларда 1 бора дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Бунёдкор” фойдасига 33:7 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Бунёдкор” 34 очкони, “Навбаҳор” эса 7 очкони қўлга киритган.

“Бунёдкор”нинг ва “Навбаҳор” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 6:0, “Навбаҳор”нинг энг йирик ғалабаси эса – 2:1.

Ўтган йилги ҳар иккала ўйинда “қалдирғочлар” йирик ғалабаларга эришишган. Водийдаги учрашувда мезбонлар ҳимоячиси Қаҳрамон Маҳамаджонов ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйиб ҳисобни очганди. Бундан ташқари Олександр Пишур ва Лутфулла Тўраев “лочинлар” дарвозасини ишғол қилишган – 0:3. Тошкентда кечган баҳс бунданда йирик натижа билан тугаган. Сардор Рашидов, Анвар Бердиев ва Анвар Ғофуров бир мартадан гол уришган бўлса Игорь Таран икки бор “Навбаҳор” дарвозасини ишғол қилган – 5:0.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
20.09.2013 «Бунёдкор» – «Навбаҳор»  5:0
19.10.2012 «Бунёдкор» – «Навбаҳор»  1:0
12.03.2011 «Бунёдкор» – «Навбаҳор»  1:0
26.08.2010 «Бунёдкор» – «Навбаҳор»  2:0
21.06.2009 «Бунёдкор» – «Навбаҳор»  6:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” Тошкентда “Бунёдкор”га етарлича қаршилик қила олмаган. Бўлиб ўтган 7та ўйиннинг барчасида “қалдирғочлар” зафар қучишган. Бундан ташқари “Навбаҳор” Тошкентда 6 йилдан буён гол ура олмай келмоқда.   
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика