Latest news

18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" (матнли трансляция)  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  5 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  13 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  109 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  14

ПРЕВЬЮ. "Бунёдкор" - "Насаф" News

ПРЕВЬЮ. "Бунёдкор" - "Насаф"

Олий лиганинг 21-турининг дастлабки ўйини Тошкентда "Бунёдкор" ва "Насаф" ўртасида кечади.
«Бунёдкор» – «Насаф»
25 сентябрь 2014 йил. Тошкент. “Жар” стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
М.Исмоилов, М.Саидқосимов, А.Цапенко, И.Худойдотов
Назоратчи: Р.Серазетдинов.

“Бунёдкор” ва “Насаф” олий лигада жами 15 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Бунёдкор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Шу кунга қадар “Бунёдкор” 8та ўйинда ғалаба қозонган. Бешта ўйин дуранг билан якунланган. “Насаф” бугунга қадар “Бунёдкор”ни икки марта мағлубиятга учратган. “Бунёдкор” 23та тўп киритган, “Насаф” эса тошкентликлар дарвозасини 7 бора аниқ нишонга олган. “Қалдирғочлар” ўзаро ўйинларда 29 очко ишлаб олишган бўлса, “аждарлар”нинг ушбу кўрсаткичи 11тага тенг.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда “Насаф" устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0 га тенг. “Насаф”нинг йирик ғалабаси эса – 2:0.

8-турда Қаршида кечган ўйинда мезбонлар ғалаба қозонишган. Дастлабки бўлимда Илҳом Юнусов, иккинчи бўлимда Илҳом Шомуродов “Бунёдкор” дарвозасини ишғол қилишганди – 2:0.
 
Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:  

08.03.2013 «Бунёдкор» - «Насаф» 3:0
16.06.2012 «Бунёдкор» - «Насаф» 0:0
11.06.2011 «Бунёдкор» - «Насаф» 2:1
28.07.2010 «Бунёдкор» - «Насаф» 5:0
24.08.2009 «Бунёдкор» - «Насаф» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар Тошкентда жами 7 бор куч синашишган. Шундан 6тасида “қалдирғочлар” ғалабага эришишган. “Насаф” пойтахтда ушбу жамоани умуман мағлуб эта олмаган. Фақат 2012 йилда сафардан дуранг билан қайтган. “Аждарлар” Тошкентдаги баҳсларда “Бунёдкор” дарвозасига иккита гол уришган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика