Latest news

23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  1 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  1 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  3 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  4 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  6 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0 21:08Суперлига. "Сўғдиёна" "Сурхон"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  9 20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0 20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  28 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  1 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  5 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   10

Превью. "Бунёдкор" - "Металлург" News

Превью. "Бунёдкор" - "Металлург"

Олий лиганинг 21-турини "Бунёдкор" - "Металлург" учрашуви очиб беради.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Металлург» (Бекобод)
11 сентябрь 2015. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:00
Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), А. Калинин (Карши), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: Г. Имамов (Тошкент).

“Бунёдкор“ ҳамда “Металлург“ шу кунга қадар ўзаро 17 маротаба куч синашишган. Натижалар “Бунёдкор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Тошкентликлар 15та ўйинда ғалаба қозонишган. Иккита ўйинда “Металлург”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати ҳам “Бунёдкор” фойдасига 41-16. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 45 очони қўлга киритган бўлса, “Металлург” 6 очколик бўлган.

“Бунёдкор”нинг “Металлург” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. “Металлург”нинг  “қалдирғочлар” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 2:1 ни ташкил этади.

Дастлабки даврада Бекободда ўтган ўйинда Достон Ҳамдамов ҳисобни очганди. Дилмурод Каримов пенальтидан гол уриб ҳисобни тенглаштирганди. Баҳс тақдирини 86-дақиқада Воҳид Шодиев тўп киритиб “қалдирғочлар”га ғалаба келтирганди – 1:2.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
23.05.2014 «Бунёдкор» - «Металлург» 2:0
21.06.2013 «Бунёдкор» - «Металлург» 3:0
26.04.2012 «Бунёдкор» - «Металлург» 3:1
20.03.2011 «Бунёдкор» - «Металлург» 3:1
26.10.2010 «Бунёдкор» - «Металлург» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Бунёдкор” ўз майдонида 7 бор “Металлург”дан устун келган. Бекобод клуби сафарда фақат бир бор (2007 йил) уч очко билан қайтган. Охирги 7 йилда “қалдирғочлар” 7 бор ғалаба қозонишган, сўнгги икки баҳсда “Металлург” сафарда гол ура олмаган.  


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика