Latest news

18:37Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Япония Тожикистонни ютиб, плей-оффга йўл олди  1 18:30Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  5 18:06"Пахтакор ФМ" Про лигада иштирок этади  1 17:52Европа Лигаси плей-оффига қуръа ташланди  0 17:35"Бавария" асосий ярим ҳимоячисининг кетиши ҳақида баёнот берди  0 17:11Ўзбекистон аёллар термаси Вьетнамни таслим қилди, Карачикдан хет-трик!  3 16:49Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Нефтчи" U-21 7 та, "Баланд масжид" 6 та гол урди ва бошқа натижалар  9 16:29ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!  29 16:07ЎФА ҳисобот-сайлов конгресси ва энг яхшиларни тақдирлаш маросими (тўлиқ)  1 15:56"Қизилқум" Шимолий Македония жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:45"Лочин" клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда   0 15:33"Пахтакор" Шимолий Македония жамоасини мағлубиятга учратди  7 15:17"Интер" собиқ футболчисига таклиф билан чиқди  2 14:51Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Австралия устидан иродали ғалабага эришди  25 14:37"Гамбург" футболчиси бир кечада икки марта ҳибсга олинди  1

Превью. "Бунёдкор" - "Локомотив" News

Превью. "Бунёдкор" - "Локомотив"

Олий лиганинг 19-туридан ўрин олган Тошкент дербисида "Бунёдкор" ва "Локомотив" клублари тўқнаш келишади.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Локомотив» (Тошкент)
22 август 2015. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Д. Джалимов (Нукус)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

“Бунёдкор” ва “Локомотив” олий лигада 15 бора тўқнаш келишган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг устунлигини кўрсатмоқда.

“Бунёдкор” ушбу рақибни 8 марта мағлуб этган. 4та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. “Локомотив” ҳозиргача “Бунёдкор”ни 3 марта мағлуб эта олган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 25та гол урган, “Локомотив” футболчилари 17 марта ҳамшаҳарлари дарвозасини ишғол этишган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 28 очкога эга бўлган, “темирйўлчилар” ҳисобида 13 очко бор. “Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 4:0га тенг. “Локомотив”нинг энг йирик ғалабаси – 3:0.

Биринчи даврада “Локомотив” мезбон бўлган ўйинда йирик ҳисоб қайд этилган эди. Темурхўжа Абдухолиқов, катта Жасур Ҳасанов ва Руслан Корян томонидан урилган голлар “темирйўлчилар”га 3:0 ҳисобидаги ғалабани келтирганди. Ўша ўйинда Элдор Шомуродов қизил карточка олиб майдонни тарк этганди.

“Бунёдкор” майдонида ўтган барча учрашувлар:
11.04.2014 «Бунёдкор» - «Локомотив» 1:1
04.07.2013 «Бунёдкор» - «Локомотив» 1:1
22.04.2012 «Бунёдкор» - «Локомотив» 1:1
16.10.2010 «Бунёдкор» - «Локомотив» 1:0
24.10.2009 «Бунёдкор» - «Локомотив» 2:1
02.05.2008 «Бунёдкор» - «Локомотив» 2:0
17.03.2007 «Бунёдкор» - «Локомотив» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” майдонида бўлиб ўтган 7та ўйиннинг тўрттасида мезбонлар ғалаба қозонган. Қолган учта учрашувда дуранг кузатилган. “Темирйўлчилар” бу жамоа майдонида умуман ғолиб бўлмаган. “Бунёдкор” майдонида ўтган охирги учта баҳсда бир хил 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика