Latest news

13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  4 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 13:05U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон Японияга қарши баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  5 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  2 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  0 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  7 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  10 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1

Превью. "Бунёдкор" - "Бухоро" News

Превью. "Бунёдкор" - "Бухоро"

"Бунёдкор" клуби бугун Тошкентда "Бухоро" билан куч синашади.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Бухоро» (Бухоро)
14 май 2016. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), А. Раҳимов (Андижон)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).

“Бунёдкор” ва “Бухоро” олий лигада 16 бора тўқнаш келишган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг мутлоқ устунлигини кўрсатмоқда.

“Бунёдкор” ушбу рақибни 14 марта мағлуб этган. “Бухоро” “қалдирғочлар”га қарши ўйинда икки бор дуранг ўйнаган. Жамоа Тошкент клубини умуман мағлуб эта олмаган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 41та гол урган, “Бухоро” футболчилари атига 4 марта тошкентликлар дарвозасини ишғол этишган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 44 очкога эга бўлган, “Бухоро” ҳисобида 2 очко бор. “Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 5:0га тенг. “Бухоро” ҳисобида ғалаба умуман йўқлиги ҳақида айтиб ўтдик.

Ўтган йил иккала баҳсда ҳам “Бунёдкор” ғалаба қозонган. Ўз майдонида Шакер Зуаги ва Мирзоҳид Ғофуровнинг урган голлари “қалдирғочлар”га 3 очко келтирган. Бухорода мезбонлар сафида Сергей Георгиев тўп киритган, бунга Элдор Шомуродов ва Достонбек Ҳамдамов жавоб беришганди – 1:2.

Тошкентда ўтган охирги беш учрашув:
12.03.2015 «Бунёдкор» - «Бухоро» 2:0
13.09.2014 «Бунёдкор» - «Бухоро» 5:0
05.05.2013 «Бунёдкор» - «Бухоро» 4:0
24.09.2012 «Бунёдкор» - «Бухоро» 1:0
20.06.2011 «Бунёдкор» - «Бухоро» 3:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” ўз майдонидаги 8та ўйиннинг барчасида ғолиб бўлган. Эътиборлиси “Бухоро” Тошкентда ушбу жамоа дарвозасига умуман гол ура олмаган.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика