Latest news

12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  0 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  5 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  13 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  18 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  21 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  6 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  1 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79

Превью. Бугун "Сўғдиёна" Тошкентда "шерлар" меҳмони бўлади News

Превью. Бугун "Сўғдиёна" Тошкентда "шерлар" меҳмони бўлади

Бугун Суперлиганинг 19-тур баҳсларига старт берилади.
Турнинг илк тури Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Унда Иван Бошкович бошчилигидаги "Сўғдиёна" Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси меҳмони бўлади.

Ўзаро ўйинлар

Жамоалар миллий чемпионат баҳсларида жами 59 марта тўқнаш келишган. Устунлик тўлиқ мезбонлар томонда деб айтса бўлади. Ушбу баҳсларнинг 44 тасида Тошкент жамоасининг ғалабаси билан якунланган. 8 та учрашувда жиззахликларнинг қўли баланд келган. Шунингдек, яна 7 та баҳсда ғолиб номи аниқланмаган. "Шерлар" ўзаро ўйинларда жами 135 та гол уришга эришган бўлса, "бўрилар" ҳисобидаги голлар сони 49 тани ташкил қилади.

"Пахтакор" ўзаро учрашувлардаги энг катта ғалабасига 2008 йилда эришган. Ўшанда Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда тошкентликлар рақибларини 6:1 ҳисобида таслим этишни уддалаган. "Сўғдиёна"нинг энг йирик ғалабасига эса 33 йил бўлди. Жиззахликлар 1992 йилда "Пахтакор"ни 4:1 ҳисобда таслим этган.

Жамоларнинг илк даврадаги учрашуви Жиззахда бўлиб ўтганди. Ўшанда Дориев ва Жоржевичнинг голлари "Сўғдиёна"га 2:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этганди.

"Сўғдиёна" — "Пахтакор" 2:0 

Гол: 46 - Лупче Дориев (Жоржевич), 51 - Жоржевич (Аҳадов)

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев

Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Сопенко, Тимур Гайнуллин

Захира ҳаками: Ферузбек Ҳидоятов

Назоратчи: Валентин Коваленко

ВАР: Аскер Нажафалиев

АВАР: Александр Сидоров

Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов

"Сўғдиёна": Митрович (Собиров, 90), Жўрабоев, Қобилов, Аҳадов, Мустафоқулов, Иззатов, Дориев ( Синдаров, 90), Қаҳрамонов, Андреев (Сойибов.73), Жоржевич (Мавлонқулов, 87), Султонов ( Паншанбе,73).

Захира: Жуматов, Рашидов, Нурматов, Омонкелдиев, 

"Пахтакор": Жонатан, Алижонов, Абдуллаев, Ҳамралиев (Абдумажидов, 16), Адҳамзода (Маҳаммаджонов,56), Лукка, Собирхўжаев, Ўринбоев ( Жўрақўзиев,56), Ҳамдамов ( Ресан,80), Фламарион, Сергеев.

Захира: Назаров, Ибрагимов, Ортиқбоев, Усмонов,  Саитов.

Огоҳлантириш: 24 - Қаҳрамонов, 24 - Фламарион, 45+5 - Жўрабоев, 63 - Лукка

Жамоларнинг ўзаро сўнгги бешта учрашувдаги натижалари билан танишинг:

06.04.2025. "Сўғдиёна" - "Пахтакор" 0:2

26.08.2024. "Сўғдиёна" - "Пахтакор" 0:1

30.03.2024. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 2:3

24.09.2023. "Сўғдиёна" - "Пахтакор" 1:1

15.04.2023. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 2:1

"Сўғдиёна"нинг Суперлигадаги сўнгги бешта учрашувдаги натижаси билан танишинг:

10.08.2025. "Сўғдиёна" - "Машъал" 2:0

08.08.2025. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 1:1

02.08.2025. "Сўғдиёна" - "Насаф" 1:2

04.07.2025. "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" 2:1

29.06.2025. Бунёдкор -  "Сўғдиёна" 3:2

"Пахтакор"нинг Суперлигадаги сўнгги бешта учрашувдаги натижаси билан танишинг:

11.08.2025. "Динамо" - "Пахтакор" 1:1

05.08.2035. "Пахтакор" - ОКМК 1:2

01:08.2025. "Машъал" - "Пахтакор" 0:1

06.07.2025. "Пахтакор" - "Навбаҳор" 2:0

27.06.2025. "Насаф" - "Пахтакор" 2:2

Жамоаларнинг бугунги учрашувини Фирдавс Норсафаров бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

“Пахтакор” — “Сўғдиёна”

15.08.2025

Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров

Ёрдамчи ҳакамлар: Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов

Захира ҳаками: Азиз Жуманов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

ВАР: Иброҳим Исмоилов

АВАР: Кристина Середа

Комиссар: Шаҳзод Холбоев

"Пахтакор" - "Сўғдиёна" учрашуви  бугун 19:00 да "Жар" стадионида старт олади.

Rating: +1   

Comments

+3   
15 aug 10:55:21
Shuxratcik Fcb
Mantiqan Paxtakor chemplik kurashga qushilsa kk
+1   
15 aug 12:27:28
Усмонбек
Пахтакор бугун ортга йул йук яна очко юкотса олтин медал катта эхтимол даси даси булади
+1   
15 aug 11:26:52
Шухрат Хусаинов
Cудя яхшимас бубдида
   
15 aug 10:50:45
Kozimbek
Soʻgʻdiyonaga omad!! Pahtakorni hurmatni saqlagan xolda Soʻgʻdiyona yutsa kerak
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика