Latest news

02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2

ПРЕВЬЮ. «АНДИЖОН» - «ҚИЗИЛҚУМ» News

ПРЕВЬЮ. «АНДИЖОН» - «ҚИЗИЛҚУМ»

Андижон шаҳрида "Андижон" клуби Навоийнинг "Қизилқум" клубини қабул қилади.
«Андижон» (Андижон) – «Қизилқум» (Навоий)
9 август. Андижон. “Соғлом Авлод” стадиони. 17:30
Ҳакамлар:
М. Исмоилов (Тошкент), Ф. Ҳасанов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Р. Копадзе (Фарғона)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

“Андижон” ва “Қизилқум” олий лигада жами 25 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Қизилқум”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Навоийликлар 13та ўйинда ғолиб бўлишган. 2та ўйинда дуранг қайд этилган. 10 учрашувда эса “Андижон” зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам “Қизилқум” олдинда - 45:36. Ўзаро ўйинларда “Қизилқум” 41 очкони, “Андижон” эса 32 очкони  қўлга киритган.

“Қизилқум”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 6:2 га тенг. “Андижон”да бу кўрсаткич 5:1 бўлиб турибди.

Биринчи даврада Навоий шаҳридаги баҳсда томошабинлар битта голнинг гувоҳи бўлишган. Шерали Жўраев 75-дақиқада “бургутлар” дарвозасини ишғол қилган – 1:0.

Андижонда ўтган сўнгги беш учрашув:
26.08.2012 «Андижон» - «Қизилқум» 5:1
10.06.2011 «Андижон» - «Қизилқум» 3:0
26.08.2010 «Андижон» - «Қизилқум» 2:1
02.05.2009 «Андижон» - «Қизилқум» 2:1
05.04.2008 «Андижон» - «Қизилқум» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : «Қизилқум» клуби ўз тарихида «Андижон» майдонида бўлиб ўтган 12та ўйиннинг иккитаси ғолиб бўлган ва бир бор дуранг ўйнаган. Қолган 9 учрашувда водий клуби ўз уйида муваффақиятга эришган.  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика