Latest news

23:23Сульшер МЮга қайтса, қанча маош олади?  0 23:05Африка Миллатлар кубогидаги илк ярим финалчи маълум!  1 22:52"Истанбул Башакшеҳир" ўртоқлик ўйинида дуранг қайд этди, Аббосбек Файзуллаевдан гол  4 22:32Лиам Росеньор: "Босим - бу афзаллик"  0 22:01Жиянов қўшилди, Юсупов ва Ўринбоев йўқ. "Навбаҳор"нинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 21:46"Динамо" "Ғазалкент"ни мағлуб этган назорат учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 21:20Расман: Торнике Дзебниаури - "Сурхон" футболчиси  7 20:53Расман: "Хоразм" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  3 20:33Рафинья "Барселона" тарихига кирди  2 20:15Сака шартномани узайтиради  0 19:50Ўзбекистон Суперкубоги март ойида бўлиб ўтади  11 19:22"Динамо" "Ғазалкент"га қарши ўртоқлик ўйинида қатнашди: легионерлар ҳам майдонга тушди  0 19:04"Биз кўпроғига лойиқ эдик". Артета "Ливерпул"га қарши ўйинни таҳлил қилди  3 18:38Слот "Арсенал" билан дуранг нега орқага ташланган қадам эмаслигини тушунтирди  1 18:14Мармуш "Сити"дан кетмоқчи эмас  3

Превью. "Андижон" - "Металлург" News

Превью. "Андижон" - "Металлург"

Олий лиганинг 26-турида "Андижон" ва "Металлург" клублари тўқнаш келишади.

“Андижон” ва “Металлург”олий лигада жами 33 бора тўқнаш келган. Кичик устунлик “Металлург” томонида. 14та ўйинда бекободликларнинг қўли баланд келган. 11та ўйинда “бургутлар” ғолиб бўлишган. Яна 8та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам кичик устунлик “Металлург” томонида 59:51. “Металлург” ўзаро ўйнларда 50, “Андижон” эса 41 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

“Металлург”нинг “Андижон” устидан қозонган энг йирик ғалабаси –5:1. Андижонликларнинг бу кўрсаткичи эса 4:1 бўлиб турибди.

Жорий мавсумнинг 11-турида Бекободда ўтган баҳсда мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучишган. Мурод Тошматов, Дилмурод Каримов ва Зоҳид Абдуллаев томонидан киритилган голларга “бургутлар”дан Исломбек Исоқжонов битта голи билан жавоб қайтарганди – 3:1.

Андижонда ўтган сўнгги олти учрашув:

16.10.2015. «Андижон» - «Металлург» 1:0
17.10.2014 «Андижон» - «Металлург» 2:2
21.11.2012 «Андижон» - «Металлург» 3:3
16.04.2011 «Андижон» - «Металлург» 0:1
17.04.2010 «Андижон» - «Металлург» 2:1
16.10.2009 «Андижон» - «Металлург» 2:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:


 “Андижон” ўз уйида 10 марта муваффақият қозонган. Водийда 5 бор дуранг қайд этилган. “Металлург” бу рақиб майдонидан фақат бир бор ғалаба билан қайтган (2011 йил).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика