Latest news

03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  0 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  5 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  27 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  28 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  3 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  0 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  4 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"  16

Превью. "Андижон" - "Металлург" News

Превью. "Андижон" - "Металлург"

Бугун олий лиганинг 25-туридан ўрин олган "Андижон" - "Металлург" ўйини бўлиб ўтади.

«Андижон» (Андижон) – «Металлург» (Бекобод)
16 октябрь 2015. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 16:00
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

“Андижон” ва “Металлург”олий лигада жами 31 бора тўқнаш келган. Кичик устунлик “Металлург” томонида. 13та ўйинда бекободликларнинг қўли баланд келган. 10та ўйинда “бургутлар” ғолиб бўлишган. Яна 8та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам кичик устунлик “Металлург” томонида 56:49. “Металлург” ўзаро ўйнларда 47, “Андижон” эса 38 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

“Металлург”нинг “Андижон” устидан қозонган энг йирик ғалабаси –5:1. Андижонликларнинг бу кўрсаткичи эса 4:1 бўлиб турибди.

10-турда Бекободда ўтган баҳсда мезбонлар йирик ҳисобда зафар қучишган. Мурод Тошматов ва Шаҳзодбек Нурматов дублга эришишганди. Саиджон Абдужабборов бир марта меҳмонлар дарвозасига тўп киритганди. “Бургутлар” сафида Лочин Солиев пенальтидан бир марта жавоб берганди – 5:1.

Андижонда ўтган сўнгги беш учрашув:
17.10.2014 «Андижон» - «Металлург» 2:2
21.11.2012 «Андижон» - «Металлург» 3:3
16.04.2011 «Андижон» - «Металлург» 0:1
17.04.2010 «Андижон» - «Металлург» 2:1
16.10.2009 «Андижон» - «Металлург» 2:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Андижон” ўз уйида 9 марта муваффақият қозонган. Водийда 5 бор дуранг қайд этилган. “Металлург” бу рақиб майдонидан фақат бир бор ғалаба билан қайтган (2011 йил). Охирги уч учрашувда “бургутлар” ўз майдонида “Металлург”ни мағлуб эта олмаяпти.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика