Latest news

14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  6 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  5 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  6 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  6 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  10 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  7

Превью. "Ал Ҳилол" - "Пахтакор" News

Превью. "Ал Ҳилол" - "Пахтакор"

"Пахтакор" Чемпионлар Лигасидаги иштирокини 14 сентябрь куни "Ал Ҳилол"га қарши ўйин билан давом эттиради.

Жамоалар таркибида дисквалификацияга учраган футболчилар йўқ. "Ал Ҳилол" сафида Себастьян Жовинко, Бафетимби Гомис, Андре Каррильо ва Жан Хюн Су легионер сифатида рўйхатдан ўтказилган. Жамоани руминиялик Разван Луческу бошқармоқда. Бир неча кун аввал риёдликлар Саудия Арабистони чемпионатида 16-марта олтин медалларни қўлга киритишди. Шунингдек, ушбу клуб Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Клубнинг 8-10 нафар футболчиси Саудия Арабистони миллий терма жамоасига номзод саналади.

Жамоалар айни пайтга қадар 6 марта тўқнаш келишган. Улардан 4тасида "Ҳилол" зафар қучган бўлса, 2 беллашув дуранг билан якунланган. "Пахтакор" ўзаро ўйинларда 4 тўп киритган бўлса, рақиб 13 бор гол урган. Игорь Сергеев икки бор Риёд жамоаси дарвозасини ишғол қилишга эришган.

"Ал Ҳилол"нинг Чемпионлар Лигасига футболчилар рўйхати билан танишинг.


Дарвозабонлар
1. Абдуллоҳ Ал Муайиф
30. Муҳаммад Вакид
31. Абдуллоҳ Алжадани
40. Наваф Ғамди
Ҳимоячилар
2. Муҳаммад Ал Бурайк
5. Али Ал Булайҳи
12. Ёсир Шаҳрани
17. Абдуллоҳ Ал Ҳафиз
20. Жан Хюн Су (Жанубий Корея)
22. Амир Курди
23. Мадаллаҳ Ал Олаян
32. Мутиб Муфарри
34. Волид Абдулваҳоб
54. Муҳаммад Кунайдири
70. Муҳаммад Жаҳфали
Ярим ҳимоячилар
7. Салман Фараж
8. Абдуллоҳ Отайф
10. Муҳаммад Ал Шалбуҳ
16. Носсир Давсари
19. Андре Каррильо (Перу)
24. Наваф Ал Обид
27. Хатан Султон
28. Муҳаммад Канно
29. Салим Давсари
35. Мансур Албиши
55. Ҳамад Алабдан
Ҳужумчилар
9. Себастьян Жовинко (Италия)
11. Салоҳ Шеҳри
18. Бафетимби Гомис (Франция)
33. Фаҳад Мутайри



Саудия Арабистони клублари билан беллашувлар тарихи

14 сентябрь куни "Пахтакор" Дохада Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоаси билан майдонга тушади.

Саудия Арабистони клубларига қарши Осиё клублар мусобақаларида "Пахтакор" 25 баҳсда майдонга тушган. Уларда 4 ғалаба, 5 дуранг ва 16 мағлубият кузатилган. Рақиблар дарвозалари 19 бор ишғол қилиниб, 50 марта тўп ўтказиб юборилган. Жами 6 рақибга қарши тўқнашувлар кузатилган. "Пахтакор" ўзбек клублари орасида Саудия Арабистонида зафар қучган ягона жамоа саналади.

Саудия Арабистони клубларига қарши қайд этилган натижалар билан танишинг:
Ал Аҳли - 2:1, 0:3, 1:0, 1:2
Ал Иттифоқ - 2:1, 1:0, 0:2
Ал Иттиҳод - 0:3, 0:1, 1:1, 0:4, 0:4, 1:2
Ал Наср - 2:2, 0:4
Ал Ҳилол - 0:2, 0:2, 1:1, 0:2, 2:2, 1:4
Ал Шабаб - 1:3, 1:2, 2:2, 0:2


Al Hilal

Sebastian Giovinco - 45', Hattan Sultan Bahbri - 90'

AFC Champions League Grp. B . Round 3

15/09/2020, 00:00

1
:
2
Cancelled

Pakhtakor Tashkent

Eren Derdiyok - 70'

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика