Latest news

15:41Элдор Шомуродов "Викинг"га қарши баҳсдан сўнг нималар деди?  1 15:13Суперлига 18-тур рамзий терма жамоаси  2 14:46"Манчестер Сити" Родриго борасида "Реал" билан музокараларни бошлади  0 14:18"Барселона" янги мавсум олдидан катта йўқотишларга учради  7 13:49"Челси" КЖЧдаги бонусларини Диогу Жотанинг оиласига хайрия қилади  5 13:26Дембеле – 2025 йилда голли ҳаракатлар бўйича Европанинг энг яхши футболчиси  16 12:57Мавсум давомидаги энг кўп томошабин Суперлиганинг 18-турига келди  11 12:34Расман: "Милан" Бельгия терма жамоаси аъзоси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 12:10Ямаль ўзининг хатти-ҳаракати билан Фликни ғазаблантирди. "Барселона" мураббийи нимадан норози?  8 11:48"Олтин тўп-2025". Якуний рўйхатдан жой олган 30 футболчининг тўлиқ статистикаси   32 11:19"Реал" "Челси" футболчисини қимматлиги туфайли сотиб олишдан бош тортди  7 10:25Аббосбек Файзуллаев нега янги жамоасида майдонга тушмаётгани маълум қилинди  19 09:56"Интер"га "Челси" ҳужумчиси керак  3 09:27Саудия клублари Роберт Левандовскига даҳшат сумма таклиф қилишган  3 08:58"Бавария" нархни 60 миллион еврога оширди  1

Превью. Аҳмедов ва Денисов жамоалари Краснодарда тўқнаш келади News

Превью. Аҳмедов ва Денисов жамоалари Краснодарда тўқнаш келади

Бугун Тошкент вақти билан соат 21:00да икки нафар ҳамюртимиз тўп тепаётган "Краснодар" ва "Локомотив" клублари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.
КРАСНОДАР - ЛОКОМОТИВ
25 апрель. Краснодар. "Кубань" стадиони. 21:00.
Ҳакам
- Сергей Лапочкин (С.Петербург).
Трансляция - "Наш Футбол".
 
Турнинг марказий ўйинларидан бирида "Краснодар" ўз уйида Москванинг "Локомотив" клубини қабул қилади. Ўтган турда "буқалар" ЦСКА билан сафардаги баҳсда Вандерсоннинг голи эвазига дуранг қайд этди. Олег Кононов жамоаси ЦСКАдан 4 очко фарқ билан ҳамон иккинчи ўринда бормоқда. "Краснодар" учун Европа чемпионлар лигаси яқин, бунинг учун ғалаба қозонишда давом этиш керак. Навбатда "Локомотив" турибди. Бу жамоа Европа лигаси йўлланмаси учун курашишда давом этмоқда. Ўтган турда "темирйўлчилар" аутсайдерлардан бири "Уфа"га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйишди.



"Локо"да Россия кубоги ярим финали ҳам бор. "Краснодар"га қарши ўйиндан сўнг Москва клуби "Газовик" билан ўйнайди. Айнан кейинги ўйин "Локомотив" учун муҳимроқ ҳисобланади. Бироқ бугун Краснодар клуби осон ғалабага эришади дегани эмас. "Локо" керакли вақтда сифатли ўйин намойиш эта оладиган маҳоратли футболчиларга эга.

"Локомотив" "Краснодар"га қарши ўйинларда каттагина устунликка эга. Москва клуби 7 ўйиндан 5тасида зафар қучган. Краснодар клуби илк ғалабасини 2012 йилида қўлга киритган. Бу мавсумнинг илк турида ушбу жамоалар ўртасидаги баҳсда дуранг қайд этилган. "Черкизово"даги баҳсда ҳисоб очилмаганди.

"Краснодар"да ҳимоячи Артур Енджейчик ва ярим ҳимоячи Жоаозиньо жароҳат туфайли майдонга туша олишмайди. Юрий Газинскийнинг майдонга тушиши сўроқ остида. "Локомотив" сафида ўтган турда қизил карточка олган ва дисквалификация қилинган Дмитрий Тарасов майдонга туша олмайди. Мавсум охирига қадар Ян Дюрица сафдан чиқди. Мутахассислар "Краснодар"ни учрашувнинг яққол фаворити деб ҳисоблашмоқда.

Россиялик ҳамкасбларимиз тахминий таркибларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг илк дақиқаларданоқ майдонга тушишини айтишмоқда.
 


Йўқотишлар:
"Краснодар": Артур Енджейчик (жароҳат), Жоаозиньо (жароҳат)   
"Локомотив": Ян Дюрица (жароҳат), Дмитрий Тарасов (дисквалификация)
 
Тахминий таркиблар:
4-5-1: Дикань, Калешин, Гранквист, Сигурдссон, Петров, Перейра, ОДИЛ АҲМЕДОВ, Измайлов, Широков, Мамаев, Ари.   
4-5-1: Гилерме, Шишкин, Чорлука, Шешуков, ВИТАЛИЙ ДЕНИСОВ, Самедов, Михалик, Фернандеш, Буссуфа, Касаев, Шкулетич.


 
Ўзаро ўйинлар:

 23.04.2011. "Кубань" стадиони (Краснодар) - 1:4 (Шипицин - Шишкин, Ибричич, Игнатьев, Сычев).
 21.08.2011. "Локомотив" стадиони (Москва) - 0:1 (Глушаков).
 04.08.2012. "Кубань" стадиони (Краснодар) - 3:1 (Автогол, Жоаозиньо, Мовсисян - Кайседо).
 24.11.2012. "Локомотив" стадиони (Москва) - 2:3 (Шипицин, Вандерсон - Н'Дойе-2, Обинна).
 05.08.2013. "Локомотив" стадиони (Москва) - 1:3 (Жоаозиньо - Денисов, Н'Дойе, Дюрица).
 26.04.2014. "Кубань" стадиони (Краснодар) - 1:3 (Жоаозиньо - Ал.Миранчук, Самедов-2).
 03.08.2014. "Локомотив" стадиони (Москва) - 0:0.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика