Latest news

08:22Артём Довбикнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди  0 07:47Раньери энди Шомуродов асосий ҳужумчими деган саволга жавоб берди  5 07:23Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Тоттенхэм»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  4 04:01Пеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  18 03:50Яқиндагина ЕЧЛни тарк этган "Ювентус" энди Италия кубоги билан ҳам хайрлашди  4 03:25Испания кубоги. "Реал Мадрид" ярим финалнинг илк баҳсида "Реал Сосьедад"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди   12 03:20АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни мағлуб этди ва жадвалдаги етакчилигини янада мустаҳкамлади  12 02:50АПЛ. "Арсенал" яна очко йўқотди, "Манчестер Юнайтед" иродали ғалаба қайд этди  18 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказди  55 00:17Винисиус илк марта "Реал"ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушади  2 22:53Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги қуръа ҳақида ўз фикрини билдирди  6 22:28Саудия Арабистони чемпионати. "Ар Риёд" ва "Ал Файха" ўзаро нурсиз дуранг ўйнашди, Шукуров 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 22:11Элдор Шомуродов "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод!  12 21:47Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичи ўйинларга мезбонлик қиладиган саккиз мамлакатни эълон қилди  0 21:22Виктор Осимхен "Манчестер Юнайтед"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  1

Превью: 23-тур доирасида "Derby della Madonnina" News

Превью: 23-тур доирасида "Derby della Madonnina"

Бугун Италия чемпионатининг навбатдаги турига старт берилади.

"Ювентус" - "Кротоне"

Чемпионлар Лигасида "Порту"га мағлуб бўлган "Юве"нинг жахли чиқиши аниқ. Табийки таркибда ўзгаришлар бўлади. Кьеллини сафдан чиққан ва асосий таркибда Демирал ҳаракат қилади. Қизиқ томони Пирло ярим ҳимоя маркази борасида қандай қарор қабул қиларкин? Ҳужумда Роналду ўзининг омадсиз сериясини узишга ҳаракат қилади. Криштиану қаторасига 3 ўйиндан буён гол ура олмаяпти. "Акулалар" мураббийи эса барча асосий футболчилари сафда эканлигидан мамнун бўлса керак. Кетма-кет 4 учрашувда мағлуб бўлган клубнинг хурсанд бўлишга бошқа сабаби йўқ ҳам.

Яна бир қизиқ факт, биринчи давра учрашувида "Кротоне" "Ювентус"дан очко тортиб олганди. Ўйин 1-1 ҳисобида якунланган. Табиийки, бу сафар ўша ҳисоб такрорланиши анчайин қийин. Туринликлра ўз уйида ўйнамоқда ва А Серия аутсайдери ҳамда ҳаммадан кўп гол ўтказиб юбораётган жамоани қабул қилади.


"Милан" - "Интер"

"Дерби делла Мадонина" доимо мухлислар эътиборида бўлган, ҳозир эса унга бўлган қизиқиш бир неча баробар ошган, десак муболаға бўлмайди. Анчадан буён бу икки клуб ўзаро чемпионлик соврини учун кураш олиб бормаганди. "Милан" куни-кеча Европа Лигаси қийин учрашув ўтказди ва анча куч сарфлади. Натижада Пиоли тактик схема ҳақида астойдил бош қотириши зарур. Мураббий бахтига Тоналли, Бенассер ва Кьер сафга қайтди. Ҳужумда эса Ибрагимович-Ребич жуфтлигини кўрсак ажаб эмас. Конте эса фақатгина Сенси хизматларидан фойдалана олмайди. Катта эҳтимол Эриксен бу учрашувни илк дақиқалардан бошлайди. Охирги ўйинларда даниялик ўзи учун янги позицияда ҳаракат қилишга кўникиб, тобора ўйинини кучайтириб бормоқда. 

Биринчи даврада "Милан" 2-1 ҳисобида зафар қучган, Златан дубль расмийлаштирганди. Бугунги кунга келиб эса букмекерлар "нерадзурри"ни яққол фаворит сифатида кўрмоқда. Умуман олганда бу нормал ҳолат. "Интер" нисбатан стабил таркибга эга, қўшимчасига "Црвена Звезда"га қарши беллашув ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмаса керак. Шундай бўлсада, "Милан дербиси" қизиқарли ўтиши шубҳасиз.


"Аталанта" - "Наполи"

Гасперини учун энг яхши хабар - Толоининг дисквалификациядан кейин сафга қайтгани. Албатта, Жан Пьеро ЕЧЛ ўйинини ҳам ҳаёлининг бир четида сақлаётгани турган гап. Шу сабаб ротация бўлиш эҳтимоли юқори. Асосий таркибда Миранчук-Малиновский жуфтлигидан бири ўйинни бошлаши мумкин. Умуман олганда "Аталанта" ўйинга яхши кайфият ва яхши спорт формасида келмоқда, "Наполи" ҳақида эса бундай деб бўлмайди. Гаттузо бекорга таркиб борасида нолимаган, бундай ҳолатда 2та фронтда жанг олиб бориш деярли имконсиз. Гулям ва Кулибали короновирусдан ҳалос бўлишди, аммо уларнинг қандай ҳолатдалиги номаълум. Қандайдир эксперимент бўлиши аниқ.

Биринчи даврада "Наполи" "Аталанта"ни 4-1 ҳисобида таслим этганди. Бергамоликлар бу сафар ўша мағлубият аламини олишни ният қилганлар ва бунинг учун етарли имкониятга эгалар. Букмекерлар ҳам айнан "Аталанта"ни учрашув фаворити сифатида кўрмоқда. "Наполи"нинг муаммоларини инобатга олсак, бу табиий. Нима бўлганда ҳам жамоалар томошабоп ўйин кўрсатиб беришларини кутсак арзийди.


"Беневенто" - "Рома"

Мезбонлар сўнгги ўйинларда анча тетик кўринишмоқда ва таркиб билан ҳам муаммолар йўқ. Инзаги фақатгина Летиция ва Барбанинг хизматларидан фойдалана олмайди. Таркибда аввалги ўйинлар билан солиштирганда кескин ўзгаришлар бўлмаса керак. Бу ўйин айниқса Фальке учун принципиал аҳамият касб этади. Футболчининг "Рома"да "кетмони учмаганди". Фонсека эса Европа Лигасидан кейин баъзи муаммоларга дуч келди. Ибаньез жароҳат олди, аввалроқ Смоллинг ва Кумбулланинг ҳам сафдан чиққанини инобатга олсак, ҳимоя маркази жамоа учун заиф нуқтага айланмоқда. Латераллардан бири Фацио ва Манчини ёнида ҳаракат қилса керак.

"Рома" ва "Беневенто"нинг охирги ўзаро беллашувида мухлислар чинакам "концерт" томоша қилишганди. Голларга бой ўйинда "бўрилар" 5-2 ҳисобда ғалаба қозонганди. Навбатдаги баҳс олдидан ҳам "жалоросси" яққол фаворит сифатида қаралмоқда ва ЕЧЛ йўлланмаси учун курашаётган клуб класс бўйича ўзидан ортда бўлганлар билан ўйинда уч очкони қўлга киритмоқда. 


"Лацио" - "Сампдория"

Симоне Индзаги муаммолар гирдобида қолиб кетган. Олдинда жамоани "Бавария" билан ЕЧЛдаги тўқнашув кутмоқда, лекин таркибда йўқотишлар етарлича. Қўшимчасига жароҳати бўлмаган Лаццари ҳам баъзи маълум сабабларга кўра, жамоасига ёрдам беролмайди. Ушбу сабабларга қарамай, "Лацио" "Интер" билан ўйиндаги мағлубият аламини олишни истайди, устига-устак ўйин Римда ўтади. Раньерининг эса ишлари жойида. Барча етакчилар сафда ва ажойиб спорт формасида. Кандрева ва Кейтага алоҳида эътибор қаратиш лозим. Эътиборли жиҳати, ушбу икки футболчи "Лацио" сафида муваффақиятли ҳаракат қилган. Бу сафар улар собиқ жамоасини хафа қилишга ҳаракат қилади.  

Биринчи давра учрашувида "Лацио" йирик ҳисобда (3-0) мағлуб бўлганди. Бўлажак беллашув олдидан "бургутлар" фаворит сифатида қайд этилмоқда. Улар ҳам биринчи давра беллашуви, ҳам "Интер" билан ўйин учун мухлисларини хурсанд қилиш йўлида ҳаракат қилишади. Аммо сешанба кун учрашувини унутмаслик лозим. "Сампдория"нинг эса вазияти соддароқ ва Раньери шогирдлари кучли рақибга қарши қандай ҳаракат қилишни яхши билишади.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика