Latest news

19:28АПЛ. "Астон Вилла" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, 2-ўринга чиқиб олди  1 19:02Саматов энди "Андижон"да спорт директор бўлиб ишлайди  1 18:38"Андижон" дарвозабони билан шартномани узайтирди  2 18:19"Манчестер Юнайтед" Мареска номзодини кўрмаяпти  0 18:00Хаби Алонсо: "Винисиусда табассум кўряпман"  0 17:31Суперлига клублари қачон, қаерда йиғин ўтказишади?   8 17:23"Манчестер Юнайтед"нинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 17:03Сергей Арсланов "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 16:39"Атлетико" президенти: "Ишончим комилки, Симеоне билан EЧЛда ғалаба қозонамиз. Нега энди йўқ? Бизда яхши жамоа бор, бироз омад етишмаяпти”  2 16:36Бешариқ туманида футбол фахрийлари ўртасида шоу учрашуви ташкил этилди  0 16:15Кес Смит "Реал"га ўтишга қарор қилди  0 15:47Индонезия терма жамоасига бош мураббий тайинланди  8 15:06"Реал" Родрини сотиб олиши мумкин  7 14:36"Ливерпуль” Эквадор терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 14:03Рики Пуч тиззасидан олган жароҳати туфайли 2026 йилни ўтказиб юбориши мумкин  3

Премьер-лиганинг тур шарҳи (+EPLManager) News

Премьер-лиганинг тур шарҳи (+EPLManager)

Tags :  Eplmanager
Англия чемпионатининг бу мавсумдаги энг ёрқин турларидан бири якунига етди.

6-тур ўйинлари "Манчестер Юнайтед" - "Лестер Сити" ўйинидан бошланди (4:1). Мухлислар ва ОАВ томонидан жиддий танқид қилинаётган МЮ амалдаги чемпион билан баҳсда ўзига келди. Учрашувнинг асосий воқеаси - Погбанинг биринчи голи.

Юрген Клопп қўл остидаги "Ливерпуль" жуда яхши формада. Мерсисайдлар шанба куни "Халл"ни йирик ҳисобда мағлуб этишди (5:1). Лаллана, Мане ва Коутиньо биттадан гол уришди, Милнер эса икки пенальтини муваффақиятли амалга ошириб, дубль қайд этди. Меҳмонлар сафида ягона голга Мейлер муаллифлик қилди. "Ливерпуль" чемпионлик учун яна даъвогарми?

Чемпионат етакчиси "Манчестер Сити" "Суонси" меҳмони бўлди ва "оқ қушлар"ни 3:1 ҳисобида таслим этди. Пеп Гвардиола жамоаси ҳозирча 100% лик натижа кўрсатаётган ягона клуб. Серхио Агуэро иккита гол урди, Кевин Де Брюйне эса 2 та голли пас берди.


"Тоттенхэм" 2:1 ҳисобида "Мидлсбро"ни мағлубиятга учратди. Сон Хён Миннинг дубли Маурисио Почеттино жамоасига уч очко келтирди. "Саутгемптон" муваффақиятсизликка учраётган "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда таслим этди (3:0). "Сандерленд" ва "Кристал Пэлас" голлар шоусини уюштиришди (2:3). Дефонинг дубли жамоани мағлубиятдан қутқара олмади.

"Сток Сити" ва "Вест Бромвич" очколарни бўлишиб олишди (1:1), "Бёрнли" эса уйда "Уотфорд"ни мағлуб этди. Лондон дербисида "Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Арсен Венгер шогирдлари Конте жамоаси дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди.

Galaxy лигадаги энг кўп очко тўплаган фойдаланувчи - amirul42208 жамоаси эгаси бўлди. У 13 очко ишлаган Адам Лалланани суперсардор этиб тайинлади (39 очко).


Айни дамда Galaxy лигада ўзбекистонлик Real 0620 номли жамоа эгаси турнир жадвалининг биринчи поғонасини эгаллаб турибди (170 очко). Кейинги ўринларни Oplet (Индонезия) ва Ruurur (Ўзбекистон) жамоалари эгаллаб турибди.


Турнинг энг яхши футболчилари:


1. Adam Lallana (LIV) 13 points

2. Philippe Coutinho (LIV) 13 points

3. Michael Keane (BRN) 12 points

4. Son Heung-Min (TOT) 12 points

5. James Milner (LIV) 11 points


Энг кўп супер-сардор этиб тайинланган 5 футболчи:


1. Zlatan Ibrahimovic

2. Kevin De Bruyne

3. Sergio Aguero

4. Diego Costa

5. Raheem Sterling

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика