Latest news

19:41Конте: "Хвиче "Наполи"дан уни сотишларини сўради. Мен хафаман"  1 19:26Беллингем Винисиуснинг тегинишидан сўнг йиқилган Маффео сўзлари ҳақида: "10 сония бокс, шундайми? Нозик аҳмоқ"   1 18:28"Севилья" президенти: "Барселона" ва "Реал"га бошқа қоида, қолганларга бошқа қоида. Уят"  6 17:54Пенья кеч қолгани учун "Барселона" дарвозасини Шченсни қўриқлаган экан  3 17:47Фотоархив. "Хоразм"нинг Суперлигада ўтказган охирги мавсуми ёдингиздами?  2 17:29Абдуллоҳ Омоналиев "Сўғдиёна"га қайтди  0 17:08Анчелотти: "Реал ТВ"нинг фикр билдиришга ҳаққи бор"  4 16:12Пеп Гвардиола: "Манчестер Сити" трансферлари ҳақида фикр билдирмайман"  40 16:03Асадбек Раҳимжонов "Бунёдкор"га қайтди  1 15:27Акмал Мозговой "Насаф"да қоладиган бўлди  8 14:25Кичин "Локомотив"ни тарк этиб, "Барс"га ўтди  4 14:15Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   38 13:59"Бунёдкор"га легионерлар оқими давом этмоқда. Клуб черногориялик футболчи билан шартнома имзолади  8 13:24Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш баҳсларида ишлайди  0 12:52Расман: Жоэль Кожо - "Истиқлол" футболчиси  3

Премьер-лигада "жабрланган" 10 нафар мураббий News

Премьер-лигада "жабрланган" 10 нафар мураббий

Кўплаб мураббийлар учун Премьер-лига – бу орзу.

Аммо ҳамма ҳам дунёдаги энг қийин лигалардан бирида муваффақиятга эриша олмайди. Мутахассислар муваффақиятсизликка учраса, бу уларнинг обрўсига жиддий зарба бўлади. Қуйида Туманли Альбионга ўтиш қароридан жуда афсусланганларни бирма бир эслаб ўтамиз.


Кристиан Гросс ("Тоттенхем", 1997/98)

Гросс икки карра Швейцария чемпиони ва мамлакат кубоги ғолиби. "Тоттенхем" "Грассхоппер" бош мураббийи бундай муваффақиятни Англияда такрорлашига умид қилган. Гросснинг янги мамлакатда биринчи марта пайдо бўлиши кўзга кўринарли бўлган: матбуотга поезд чиптасини кўрсатиб, бу унинг "орзу билети" эканлигини билдирган.

Афсуски, у адашганди. "Шпорлар" швейцариялик бошчилигида деярли Чемпионшипга тушиб кетишига оз қолди. Фақат Юрген Клинсманннинг келишигина вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам берди. Мавсумни 14-ўринда якунлаган Гросс кейинги мавсум бошида ишдан бўшатилди.


Брюс Рих ("Арсенал", 1995/96)

"Болтон" Риох билан анча ривожланишга эришган ва ҳатто Лига кубоги финалига чиққан. Бу "Арсенал"ни шотландга ишонишига сабаб бўлди.

Риох Деннис Бергкампни жамоага олиб келган бўлса ҳам, Иан Райт билан жанжаллашиб қолди ва уни трансфер қилишни раҳбариятга қатъий билдирди. Клуб улардан бирини танлашга мажбур бўлди ва раҳбарият юлдуз ҳужумчисини танлади. Ўшандан кейин Риох Премьер-лигада бошқа ишламади. У кетгач, "Арсенал"да Арсен Венгернинг даври бошланди.


Феликс Магат ("Фулхэм", 2014)

"Бавария" ва "Волфсбург"нинг ҳақиқий чемпиони Феликс Магат камтарона "Фулхем" учун энг яхши мураббийга ўхшарди. Аммо унинг усуллари лондонликларга тўғри келмади. .

Етти ўйинда фақат бир очко олиб берган мураббийни, шундан сўнг истеъфога чиқаришди. Бу билан унинг мураббий сифатидаги фаолияти деярли якунланди. "Фулхем"дан кейин фақат битта жамоани -  "Шаньдун Лунэн"ни бошқариб, у ердан 2017 йилда кетди.


Реми Гард ("Астон Вилла", 2015/16)

Тим Шервуддан ҳам ёмонроқ мураббий бўлиш учун кўп ҳаракат қилишингиз керак, аммо Гард бунга эришди. Француз "Лион" билан муваффақият қозонди, лекин "Астон Вилла"да уни эсламасликка ҳаракат қилишади.

Француз кўпинча, Рой Кин каби ўз жамоасини очиқчасига танқид қилди ва ҳатто Премьер-лигада омон қолиш учун ўйинчиларнинг Рождестводаги дам олиш кунларини бекор қилди. Бу ёрдам бермади: 20 учрашувдаги иккита ғалабадан сўнг клуб раҳбарияти у билан хайрлашди. 


Паоло Ди Канио ("Сандерленд", 2013)

Бошиданоқ Паоло Ди Каниони "Сандерленд" мураббийи этиб тайинлаш нотўғри қарор эди. Италиялик доимо жанжалларнинг марказида бўлган ва қарама-қарши сиёсий қарашларни намойиш этган.

У Ньюкаслдаги 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади, аммо асал ойи узоқ давом этмади. Ди Канио клубда ўзини мутлақо номуносиб тутиб, жамоа сардори Жон ОъШи жанжаллашди ва ишдан бўшатилди. 13 ўйинда учта ғалаба - биз уни шундай эслаймиз.


Боб Брэдли ("Суонси", 2016)

Боб Бредли Премьер-лигадаги биринчи америкалик мураббий сифатида томошабинлар орасида абадий эсда қолади. Таассуфки, барчаси омадсиз чиқди: “оққушлар” тўпланиши лозим бўлган 33 очкодан атиги саккиз очко тўплашди. Жамоанинг келажаги шу қадар умидсиз кўриндики, раҳбарият мавсумнинг учинчи мураббийини тайинлашга қарор қилди.


Пол Инc ("Блекберн", 2008)

Афтидан, Инснинг фаолияти тўғри йўналишда кетаётганга ўхшарди. "Маклсфилд Таун" ва "Милтон Кинс Донс"дан кейин катта лигаларда ўзини кўрсатиш учун муносиб имкониятга эга бўлди.

Маълум бўлишича, у ҳали бу даражадан узоқ эди. У тактикачи эмас эди: бир марта камералар унинг ён дафтарига қаратилди, у ерда битта сўз ёзилганди: "ҳужумга". Афтидан, футболчилар мураббийга қулоқ солишмаган.


Эгиль Ульсен ("Уимблдон", 1999/00)

Эгиль Ульсен қўл остида Норвегия икки маротаба Жаҳон чемпионатининг финал қисмига чиққан, у шу орқали машҳур бўлди. 1999 йилда уни "Уимблдон" таклиф қилди.

Британияликлар янги мураббийга кўника олишмади. Улар майдонда жуда ёмон ҳаракат қилишди ва 11 ўйинда атиги битта очко олишди. Натижа: "Уимблдон"нинг Чемпионшипга тушиб кетиши ва Ульсеннинг истеъфоси. Ўшандан бери уларнинг ҳеч бири Премьер-лигага қайтишмади.


Франк де Бур ("Кристал Пэлас", 2017)

Франк де Бурнинг обрўси Лондонга келмасидан олдин ҳам ёмон эди, аммо у кетганидан кейин ҳам ҳеч нарса ўзгармади. Эредивизининг  тўрт карра чемпиони "Интер"да атиги 85 кун ишлаганди. Бундан ёмони бўлмайди, деб ўйлашганди. Бироқ...

Дастлабки бешта ўйинда - бешта мағлубият.  Франк де Бур ишдан бўшатилди. 77 кун - унинг янги анти-рекорди.


Лори Санчес ("Фулхэм", 2007)

Крис Коулман истеъфога чиққандан кейин ёлланган Лори Санчес Шимолий Ирландиядаги муваффақиятини такрорлашга ҳаракат қилди. Қандай қилиб дейсизми? Албатта, кўплаб ирландларни сотиб олиш орқали. 

Дэвид Хили, Стивен Дейвис, Аарон Хьюз ва Крис Бэйрд қутқарувчи бўлиб чиқмадилар.  "Фулхэм" Рождествогача бор-йўғи иккита ўйинда ғалаба қозонган. Ундан кейин Санчес ишдан бўшатилди.


Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика