Latest news

12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   3 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  16 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  24

Премьер-Лига Моуриньони жазолаши мумкин News

Премьер-Лига Моуриньони жазолаши мумкин

"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо Премьер-Лига доирасидаги "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан сўнг (1:1) журналистлар билан суҳбатлашмагани учун FA томонидан жазога тортилиши мумкин.
FA бундан олдин Моуриньога 25 минг фунт жарима солганди. Бунга унинг 28 декабрь кунги "Саутгемптон"га қарши ўйиндан кейин ҳакамлар ва матбуот орқали “аристократлар”га қарши "кампания" ташкил этилган деб айтгани сабаб бўлганди.

FA Англия лига кубоги доирасидаги "Ливерпул"га қарши ўйиндаги ҳаракатлари учун "кўклар" ҳужумчиси Диего Костани 3та ўйинга дисквалификация қилгач Моуриньо "Сити"га қарши ўйиндан олдинги ва кейинги матбуот анжуманларига кирмади.
Жозе "Стэмфорд Бриж"даги ўйиндан сўнг матбуот билан умуман мулоқот қилгани йўқ. Ҳар бир мураббий ўйиндан сўнг интервью бериши шарт, бунинг учун ТВда маълум вақт ажратиб қўйилган. Моуриньо энди Премьер-Лига олдида жавоб бериши керак, деб хабар бермоқда The Guardian нашри.

Жозе биринчи марта бундай қилаётгани йўқ. "Ньюкасл"га қарши ўйинда "Челси" мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олганди. Ўша баҳсдан сўнг Моуриньо матбуот анжуманига ўз ёрдамчиси Стив Холландни юборганди. Аммо “Сити” билан учрашувдан кейин Холланд ҳам, футболчилар ҳам журналистлар олдига чиқишмади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика