Latest news

11:46Туркманистон чемпионатида "кутилмаган" чемпион  1 11:00Ямалнинг отаси "Эл Класико"даги мағлубиятдан ўз услубида яна бир фикр билдирди  25 10:51"Насаф" ОКМК билан дуранг ўйнаб, пешқадамликни бой берган ўйиндан ФОТОГАЛEРEЯ  0 10:30"Эл Класико" якунидан сўнг "Реал" футболчиси қизил олди ва яна олти нафар футболчи огоҳлантирилди  2 10:23Пролига. 18-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 09:46Суперлига. Бугун тур якунланади  2 09:20Жаҳоннинг энг қиммат ҳимоячилар рейтинги тузилди. Ҳусанов нечанчи ўринда?  10 08:5332 фоиз аҳолиси қашшоқликда яшовчи мамлакат Месси бошчилигидаги Аргентинага қарши ўйин учун 10 миллион доллар тўлайди  18 08:25Кечаги ғалабадан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  5 07:44Эл Классикодан кейин Винисиус Ямалга нима дегани маълум бўлди  26 07:17Sofascore. Дубл қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  35 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  4 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  2

Предраг Роган "Нефтчи" билан ўйиндан кейин: "Мухлислар олдида уятдамиз" News

Предраг Роган "Нефтчи" билан ўйиндан кейин: "Мухлислар олдида уятдамиз"

Ўзбекистон кубоги 1-тури доирасидаги «Динамо» - «Нефтчи» (0:2) ўйинидан кейин самарқандликлар бош мураббийи Предраг Роган матбуот анжуманида фикрларини билдирди.

- Авваламбор, «Нефтчи»ни ғалаба билан табриклайман. Биз ғалаба учун ҳеч нарса қила олмадик. Футболда ғолиб бўлиш учун майдонда рақибдан устунлигингни исботлашинг керак. Бугунги ўйинимиз учун мухлислар олдида уятдамиз. Биз ҳали жуда кўп ишлашимиз шарт.

Ўйин бошланганидан кейин илк сониялардаёқ гол ўтказиб юборганимиз ҳам таъсир қилди. Жамоа таркиби асосан ёшлардан иборат, бундай паллада тезкор гол уларнинг руҳий ҳолатига таъсир этмай қўймайди. Бу борада ҳам иш олиб боришимиз керак. Бу баҳона сифатида кўриниши мумкин, аммо таркибимиз янги, жамоа янги, уларнинг майдонда яхшироқ тил топишишлари учун вақт талаб этилади. Умуман олганда, бугун қилишимиз бўлган ишларни бажара олмадик. Бунинг учун мухлислардан узр сўрайман. Эртага янги кун, бу баҳсни унутиб, бор эътиборимизни кейинги ўйинларга тайёргарликка қаратамиз, - деди Предраг Роган.

Усмон Ибодов ёзиб олди.



Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика