Latest news

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  11 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Предраг Роган: "Бу мағлубият тарихга айланди. Ишлашда давом этамиз" News

Предраг Роган: "Бу мағлубият тарихга айланди. Ишлашда давом этамиз"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Металлург" - "Динамо" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Предраг Роган фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида

"Металлург"ни ғалаба билан табриклайман. Биз учун қийин ўйин бўлди. Бу мавсумдаги учинчи қизил карточкани олдик. "Бунёдкор" билан ўйинда ҳам бугунгидек ҳолат такрорланганди. 90 минут 1:0 ҳисобида олдинда бораётиб якунда мағлуб бўлиш аламли. Ишлашда давом этамиз. Бу эндиликда тарих. Футбол курашларга бой ўйин. Шу боис майдонда ўйлаб ўйнаш керак. 

- Қизил карточка билан боғлиқ вазият ҳақида...

- Нима учун биринчи сариқ карточкани берди? Билмадим. "Динамо" бир оила. Олдинга интилишда давом этишимиз керак. Ҳакамларни муҳокама қилиш менинг вазифам эмас. 

Машғулотларда ҳаммасини қиляпмиз. Бундай мағлубиятни қабул қилиш оғир. 

- "Динамо" вақт чўзди. "Металлург" "Қизилқум"га қарши ўйинда ютиб турган жойида вақт чўзиб қўшимча дақиқаларда гол ўтказиб юборганди. Бундай ютиб турганда вақт чўзиш чиройли футболни йўққа чиқармайдими?

- "Навбаҳор"га қарши ўйинда кўп куч йўқотдик. Таркибдаги аксарият футболчилар энди ўйнаяпти. Босим катта. Энергия кўп сарфланади. Буни тушунаман. Менга алам қилаётгани шуки, мухлислар шунча жойдан келиб қўллаб-қувватлашди. Афсуски, уларга керакли натижани совға қила олмадик. Бунинг учун узр сўрайман.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика