Latest news

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  1 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  33 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  60 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

Пойтахт Лигасида йилнинг энг яхшилари тақдирланди News

Пойтахт Лигасида йилнинг энг яхшилари тақдирланди

Юртимизда оммавий футболни ривожлантириш учун кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу йўналишдаги ишларда ҳам расмий, ҳам хусусий секторлар фаоллик кўрсатмоқда. 2019 йил бир неча футбол фидойилар томонидан ташкил этилган ҳаваскорлар ўртасидаги "Пойтахт Лигаси" мусобақасида куни кеча тўртинчи мавсум якунига етди. 

Мусобақа тарихида илк бор 33 та жамоа 3 та лигада ғолиблик учун кураш олиб борди. 

Пойтахт Лигаси ташкил этилганидан буён холислик, самимият, ҳалоллик ва албатта адолат асосида ўтказиб келинади. Яъни, Пойтахт Лигасида адолат доим биринчи ўринда! Турнирда ҳеч бир иштирокчининг манфаати бошқаникидан устун қўйилмаган ва қўйилмайди! 

Таъкидланганидек, куни кеча мусобақанинг тўртинчи мавсумини энг яхшилари аниқланди. Маросимда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳамда "Олимпик" футбол клуби бош мураббийи Тимур Кападзе, "Бунёдкор" футбол клуби бош мураббийи Иван Бошкович, "Локомотив" футбол клуби бош мураббийи Денис Коростиченко, "Бунёдкор" ёшлар жамоаси бош мураббийи Абдуҳамид Қодиров ва Championat.Asia интернет портали журналисти Фахриддин Рўзиев иштирок этди. 

Аҳамиятлиси, тақдирлаш маросимида иштирок этган меҳмонлар Пойтахт Лигасининг фалсафасига ҳар томонлама мос . Зеро, 5 нафар меҳмоннинг ҳеч бири ўзбек футболида шу кунга қадар ўз ортидан заррача ҳам ёмон ном қолдирмаган. Тимур Кападзе футболчилик даврида ҳам мураббий сифатида ҳам қинғир ишларга аралашмагани билан доимо мухлислар ардоғида бўлиб келади. Денис Коростиченконинг мураббийлик фаолияти оғир бошланган бўлса-да, номига доғ туширгани йўқ. Аксинча, ҳалоллиги сабабли яна "темирйўлчилар" устозига айланди. Иван Бошкович ва Абдуҳамид Қодиров адолатни биринчи ўринга қўйиши ўлароқ ўзлари бошқараётган жамоаларнинг натижалари яхшилана бошланди. Журналист Фахриддин Рўзиев ҳақида ортиқча гапиришга ҳожат йўқ. Айнан футбол ичидаги қинғир инсонларнинг асл юзини очишга ҳаракат қилаётган ёш, қалами ўткир журналист укамиз. 

Пойтахт Лигасида ажойиб мавсумнинг ғолиби "Мастер" жамоаси бўлди. Маррага иккинчи бўлиб "Qamar" етиб келди. 2021 йилги чемпион "Ансор" эса бу йил бронза медаллари билан кифояланди. 

"Мастер" жамоаси "юраги" Ҳусниддин Илёсов – "йилнинг энг яхши ўйинчиси", "S-Family" посбони Мансур Умрзоқов – "йилнинг энг яхши дарвозабони" дея тан олинди. 

Ҳусниддин Илёсов 35 та гол билан тўпурарлар пойгасида етакчи бўлди. "Ҳалол ўйин" совринига "FC Wolves" эга чиқди. Пойтахт Лигаси Кубогида 2-лига вакили "Бирлик" жамоаси ғолиб бўлди.


Пойтахт Лигаси Кубоги финалининг энг яхши ўйинчиси – Наримон Алиев (“Бирлик”)


Пойтахт Лигаси Кубоги ғолиби – "Бирлик" жамоаси


"Ҳалол ўйин" соврини – "FC Wolves" жамоаси


"Холис хизматлари учун" – Элбек Каримов, Ислом Тўрахонов, Миржалол Норматов


"Йилнинг энг яхши дарвозабони" – Мансур Умрзоқов ("S-Family" жамоаси)


"Йилнинг энг яхши тўпурари", "Йилнинг энг яхши ўйинчиси" – Ҳусниддин Илёсов ("Мастер" жамоаси)


Пойтахт Лигаси чемпиони – "Мастер" жамоаси


Пойтахт Лигаси Кубоги финалини ажойиб руҳда бошқарган ҳакамлар – Шавкат Муҳиддинов ва Фурқат Азизов

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика